Линклар

Шошилинч хабар
21 май 2018, Тошкент вақти: 21:49

Россия киборлари АҚШнинг янги санкция рўйхатига тушиб қолишдан хавотирда


Геннадий Тимченко (чапда) Россия президентининг 2016 йилда француз иш одамлари билан учрашувида иштирок этган эди. Нефть савдоси билан шуғулланувчи олигарх АҚШнинг яқинда эълон қилинадиган рўйхатига киритилиши кутилмоқда.

Москвага совуқ ҳаво ёпирилмоқда. Январь ойида бу ерда ҳавонинг кескин совиб кетишига фақат Арктикадан келаётган аёзли ҳаво оқими сабаб бўлаётгани йўқ.

Айни чоқда АҚШ ҳукумати вакиллари Россияга қарши янги молиявий ва сафар қилишни чекловчи санкцияларга сўнгги ўзгаришларни киритмоқда. Жазо чоралари иккиламчи компаниялар, шунингдек, Кремлга боғлиқ кишилар ва компаниялар етакчиларига қарши қаратилиши кутилаётгани кўпчиликнинг юрагига ғулғула солмоқда.

Илгари Вашингтон Россиянинг Қрим билан Суриядаги хатти-ҳаракатлари учун давлат компаниялари ва ҳукумат агентликлари сингари йирик наҳангларни нишонга олган бўлса, энди мўлжал ўзгармоқда.

Ой охирида эълон қилинадиган янги санкциялар қамрови кенгроқ бўлади. Улар олдин санкция жорий қилинган компаниялар билан ҳамкорлик қилган иккиламчи корхоналарга қаратилади ва улар фойдаланиб келган имконият тирқишларини ёпади.

Айни тирқишлар Россияга жазо таъсирини камайтириш имконини берган эди. Эндиги рўйхатга санкциялар қамраб ололмаган тирқишлардан фойдаланиб келган ва Кремлга тегишли бўлган кичик корхоналар ҳам киритилади.

Москванинг тоқати тоқ бўлаётган кўринади. Ҳукуматнинг бир вакили Қўшма Штатларни президент сайловига таъсир кўрсатишга уринишда айблади.

Россиянинг йирик таъсир кучига эга бир газетаси Путинга тегишли 300 киши санкция рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Мамлакатнинг молия муассасалари таҳдид хавфини камайтириш чораларини кўрмоқда.

Айни пайтда Вашингтонда истиқомат қилаётган россиялик сиёсий таҳлилчи Андрей Пионтковскийга кўра, Москвада санкциялар “жуда нохуш бўлиши кутилмоқда”, “чунки илк марта Путинга энг яқин кишилар унинг оғриқли таъсирини ўз танасида синаб кўради”.

Янги чоралар 29 январь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Санкциялар тўғрисидаги қонунда АҚШ молия вазирлиги разведка идоралари билан бирга чеклов жорий қилинадиган машҳур россияликлар ва уларнинг оила аъзолари рўйхатини тузиб, Конгрессга топшириши кўзда тутилган. Қонуннинг 241-моддасида “Россия режимига яқин” рус олигархларини ва уларнинг “мулки миқдори”ни аниқлаш ҳақида кўрсатма мавжуд.

Айни пайтда тузилаётган “олигархлар рўйхати”ни номзодлар Конгресс аъзолари ҳам, Трамп маъмурияти вакиллари ҳам сир сақламоқда. Аммо айрим бой россияликлар ўз исми рўйхатга кириб қолмаслиги учун Конгресс билан Оқ Уй маъмуриятига илтимос билан мурожаат қилмоқда. Бироқ Молия вазирлиги рўйхатга кимлар киргани ҳақидаги сўровларга жавоб бермаяпти.

Кремль янги санкцияларга қандай жавоб бериши аломатлари ўтган йил ноябридаёқ пайдо бўлган эди. Бизнес масалаларини ёритувчи “Ведомости” газетасининг ёзишича, бош вазир Дмитрий Медведев имзолаган қарорда Россиянинг давлат компанияларига пудратчилари номини ошкор қилмаслик ҳуқуқи берилди.

Лекин санкциялар Россия молия муассасалари фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмайди. Масалан, компанияларга энг кўп кредит ажратаётган “Альфа-банк” мамлакатнинг улкан мудофаа саноатини маблағ билан таъминлашни камайтира бошлади. Банк раҳбарияти ушбу қадамини таҳдидларни пасайтириш тараддуди сифатида баҳолади.

Кремль сиёсатини узоқ вақтдан бери танқид қилаб келаётган Пионтковскийнинг айтишича, АҚШнинг кўпроқ Россия ватандошларига нисбатан санкция қўллашга интилаётгани аҳолининг Путин сиёсатини дастаклаётганига путур етказиши мумкин.

Масалан, Украина шарқида тўрт йилдан бери давом этаётган можаро Россия иқтисодиётини орқага тортмоқда ва аста-секин ватандошларининг жонига тегмоқда. Балки шу баҳонада расмий Москва бўлгинчиларни қўллаб-қувватлашини бас қилар. Лекин Путин ортга чекиниши қийин, чунки бу Вашингтон босимига ён бериш бўлиб кўриниши мумкин, дейди АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг Россия ва Евросиё дастури директори Ольга Оликер.

Унинг фикрича, Вашингтон қўллаётган бундай санкциялардан кўзланган мақсадни россияликлар ўз мамлакатига зиён етказиш деб тушунади.

XS
SM
MD
LG