Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:49

Трамп - Путин саммитидан сўнг илк бор уларнинг маслаҳатчилари учрашади


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон кейинги ҳафтада Женева шаҳрида россиялик ҳамкасби Николай Патрушев билан учрашиб, қурол-аслаҳа назорати бўйича шартномаларни ҳамда Эроннинг Суриядаги ролини муҳокама қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийсига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ушбу учрашув Дональд Трамп июль ойида Ҳельсинки шаҳрида Владимир Путин билан ўтказган саммитдан кейинги илк расмий учрашув бўлади.

Путин ва Трамп саммити ортидан АҚШ президенти кескин танқид қилинди, чунки у икки соатга чўзилган этган учрашув давомида нима муҳокама қилингани ёки қандай қарорлар қабул қилингани ҳақида тўлиқ маълумот бермади.

Учрашув ортидан икки етакчи Исроил хавфсизлигини таъминлаш учун ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилгани айтилди. Исроил Эрон ва Суриядаги Эронга алоқадор жангарилар ўз хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтиб келади.

Саммитдан кейин бир ой ўтиб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Москвага хизмат сафари билан борди. Ўша куни Эрон расмийси ҳам Сурия конфликтини муҳокама қилиш учун Россияга борган эди.

Эрон узоқ йиллардан бери Сурия ҳукуматини қўллаб келади.

16 август куни Reuters агентлиги Путин билан Трамп чиндан ҳам Сурия можаросини, жумладан, Эроннинг конфликтдаги ролини ҳамда малакатдаги гумантар аҳволни муҳокама қилгани ҳақида хабар қилди. Агентликка кўра, икки президент Исроил талаб қилиб келаётганидек, Эрон ҳарбийлари Суриядан чиқиб кетиши керак, деган қарорга келган. Аммо Россия бу режани амалга ошириш осон бўлмаслигини айтиб келади.

Саммит ортидан Россиянинг Суриядаги элчиси Исроилнинг Суриядан Эронга алоқадор барча жангчиларни чиқариб юбориш режасини бажариб бўлмаслигини таъкидлади. Аммо яқинда Кремль Исроил билан Эрон ҳарбийларини Исроил чегарасидан 85 км масофада ушлаб туришга келишилганини эълон қилди.

Rueters хабарида ёзилишича, Путин билан Трамп учрашув давомида қурол-аслаҳа назорати бўйича шартномаларни, жумладан, Янги СТАРТ (New START) шартномасини ҳамда Совуқ уруш даврида имзоланган Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани (Intermediate-Range Nuclear Forces treaty) муҳокама қилган.

Аммо Rueters билан суҳбатлашнан расмий икки президент қурол-аслаҳа назорати масаласида кейинги қадамлар бўйича келушувга эриша олмаганини айтган.

Болтон Барак Обама президент бўлган пайтда имзоланган Янги СТАРТ шартномасини танқид қилиб келади.

Учрашув давомида Трамп Германияга табиий газ элтиб беришни кўзловчи “Норд Стрим-2” (Nord Stream 2) лойиҳасини ҳам тилга олган. АҚШ президенти ушбу лойиҳани танқид қилиб келади.

Учрашув ортидан Трамп 15 дақиқача Болтон, давлат котиби Майк Помпео ҳамда АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсманга нималар муҳокама қилинганини сўзлаб берган.

Reuters хабарида Трамп Путинга Россия 2018 йилги Конгресс сайловларига аралашмаслиги кераклигини таъкидлаган. Аммо Путин ҳар доимгидек Россия ҳукумати АҚШ сайловларига аралашмаганини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG