Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:43

Трамп Шимолий Кореяни Гуам оролига ҳужум қилиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди


Тинч океанидаги Гуам оролида АҚШ ҳарбий объектлари жойлашган.
Тинч океанидаги Гуам оролида АҚШ ҳарбий объектлари жойлашган.

Шимолий Корея 9 август куни Тинч океанининг ғарбидаги Гуам оролида жойлашган АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштириш режасини ўрганаётганини билдирди.

Пхеньяннинг бу баёноти президент Дональд Трамп “Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилишдан тийилиши лозим, акс ҳолда Қўшма Штатлар Кореяга жаҳонда мисли кўрилмаган даражадаги ғазаб ва ўт очиш билан жавоб қайтаради”, деган огоҳлантиришидан сўнг эълон қилинди.

Шимолий Корея, асосий мақсади, АҚШга зарба бера оладиган ядровий ракетани ишлаб чиқариш эканини билдириб келмоқда.

Мамлакатнинг ядровий қурол ҳамда баллистик ракеталар ишлаб чиқаришга қаратилган дастурларига қарши бир неча халқаро санкция жорий қилинган. Аммо расмий Пхеньян санкцияларга қарамасдан, ўз дастурларидан воз кечмай келмоқда.

Шимолий Корея Армиясининг матбуот котиби KCNA давлат ахборот агентлиги орқали эълон қилган билдирувда “Раҳбаримиз Ким Чен Ин истаган пайтда қарор қабул қилиши биланоқ, Гуамга ўртача узоқликка учадиган стратегик баллистик ракета билан зарба берилиши мукмин”, деб хабар тарқатди.

Шимолий Корея Армиясининг матбуот котиб ҳужуми Гуамдаги “йирик АҚШ ҳарбий базалари фаолиятини чеклашини” таъкидлади.

Гуам АҚШнинг Осиё-Тинч Океани ҳудудидаги муҳим ҳарбий миссияларини бажаришга имкон берадиган стратегик оролдир.

Гуам губернатори Эдди Кальво орол ҳар қандай ҳолат учун тайёр эканлигини билдирди.

Губернатор Оқ уй билан мулоқотда эканлигини, оролдаги хавфсизлик вазияти ўзгартирилмаганини айтди. Гуам оролида тақрибан 163 минг киши истиқомат қилади.

“Гуам Америка еридир. ... Биз шунчаки ҳарбий муассаса эмасмиз”, деди губернатор

Трамп аввалроқ Пхеньянни АҚШга таҳдид солишнинг жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди.

Президентнинг бу огоҳлантиришидан аввал The Washington Post газетасида Пхеньян ўзининг баллистик ракеталарига жойлаштириши мумкин бўлган кичик ядровий каллак ишлаб чиққани ҳақида ҳисобот эълон қилинган эди.

Июль ойида Шимолий Корея икки қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказиши ортидан Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги танглик янада кучайди.

Пхеньян ўтказган синовлар ортидан 5 август куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан кескин санкцияларни қўллаш учун якдиллик билан овоз берди.

Пхеньян эса қуроллар дастури АҚШнинг тажовузига қарши туриш учун зарурлигини айтмоқда. Мамлакат АҚШ ва Жанубий Кореяни ҳарбий машқ ўтказиш орқали минтақадаги тангликни оширишда айблаб келади.

The Washington Post мақоласига кўра, ҳозирда Шимолий Кореяда 60 га яқин ядровий қурол бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG