Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:17

АҚШда ўзбекистонлик эркак собиқ хотини ва ўзини отиб ўлдирди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Американинг Монтгомери шаҳарчасида ўзбекистонлик муҳожир аввал собиқ аёлини, сўнг ўзини отиб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий 69 news нашри хабер берди.

Хабарда айтилишича, 44 ёшли Эл Аллаберг -- ўзбекча исми Сарварбек Оллоберганов -- 16 март куни Филадельфия яқинидаги шаҳарчада 43 ёшли собиқ аёли, ўзбекистонлик Дурдона Султоновани отиб ўлдирган. Содир этилган жиноятдан сўнг Аллаберг ўз жонига қасд қилган.

Полиция Султонова кўкрак ва бош қисмига отилган кўплаб ўқ жароҳатларидан ўлганини маълум қилди. Расмийларга кўра, Аллаберг ўзининг бош қисмига отилган ўқдан ҳалок бўлган.

Туман суди бу ҳолатни расман қотиллик деб баҳолади ва жиноят иши очди.

Бу жиноятга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Хабар берилишича, Дурдона Султонова Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Кейинчалик Японияда магистратурада таҳсил олганидан сўнг оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. Марҳум собиқ турмуш ўртоқларнинг икки нафар фарзанди бор.

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар муваффақиятли аёл ва она бўлган Дурдона Султонованинг ўлимидан ларзага тушганликлари ҳақида ёзишмоқда.

Тармоқларда унинг жанозаси ва болалари учун кўмакни мувофиқлаштириш ҳаракатлари бошланган.

Хабарларга кўра, унинг собиқ эри ҳам Тошкент Дипломатия университетининг собиқ битирувчиси бўлган.

Бу охирги икки ҳафтада АҚШда Ўзбекистондан кўчиб борганлар иштирокидаги иккинчи ҳодиса. 11 март куни Нью-Йорк полицияси умр йўлдошини пичоқлаган ўзбекистонлик 46 ёшли эркакни отиб ўлдирганди. Ҳодиса Жамшид Неъматов ва Амира Неъматова ўртасидаги жанжал ортидан рўй берган. Воқеаданг сўнг жабрланувчи жарроҳлик операциясидан ўтган.

XS
SM
MD
LG