Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 22:56

Бош вазир Арипов котибиятига янги раҳбар тайинланди. У аввал тармоқларни блоклаган


Шуҳрат Содиқов 2021 йил кузида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ можаро туфайли АТК вазири лавозимидан бўшатилганди.
Шуҳрат Содиқов 2021 йил кузида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ можаро туфайли АТК вазири лавозимидан бўшатилганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Шуҳрат Содиқов Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда маълум қилган бош вазир матбуот котиби Бекзод Хидоятов Шуҳрат Содиқовнинг бунгача Бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келганини қайд этди.

Ўзбекистонликлар Шуҳрат Содиқовни 2021 йил кузида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ можаро туфайли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан ҳайдалган шахс сифатида яхши эслашади.

2021 йил 3 ноябрида Ўзбекистонда Telegram, Facebook, YouТube ва Одноклассники тармоқлари блоклангани ҳукумат инқирозига сабаб бўлган, бунинг ортидан Шуҳрат Содиқовдан ташқари Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров билан “Ўзкомназорат” раҳбари Ғолибшер Зияев ҳам ишдан бўшатилган эди.

65 яшар Шуҳрат Содиқов 2018 йилда АКТ вазири этиб тайинлангунига қадар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги раҳбари (2017−2018 йиллар) бўлган. Ундан аввал эса Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, “Ўзбектелеком” ширкати бош директори вазифаларида ҳам ишлаган.

Шуҳрат Содиқов Абдурашид Жўрабоев ўрнини эгаллаган. Аввалроқ Озодлик Абдурашид Жўрабоев президент фармонига асосан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига раис этиб тайинлангани ҳақида хабар қилган эди.

Президент Администрацияси раҳбарлигидан четлатилган Зайнилобиддин Низомиддинов ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:09 0:00

Ўтган ҳафта тармоқларда Бош вазир котибияти мудирлигига президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов тайинланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

2022 йил июлида Қорақалпоғистондаги қонли воқеалар ортидан лавозимидан бўшатилган Низомиддинов Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келади. Унинг ҳукуматга қайтиши ҳақида аввал ҳам тасдиқланмаган хабарлар пайдо бўлган.

Зайнилобиддин Низомиддинов Қорақалпоғистонда камида 18 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган қонли воқеалар ортидан ишдан олинган биринчи ва энг юқори мартабали мулозим бўлган.

Низомиддиновнинг истеъфоси расман Қорақалпоғистондаги воқеаларга боғланган ёки йўқлиги номаълум.

Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалари Президент Администрацияси раҳбари Қорақалпоғистонда қон тўкилишига олиб келган Ўзбекистон Конституцияси янги таҳриридаги ўзгартишларга бош-қош бўлганини айтишган.

Қорақалпоғистон: Қонли намойишлардан бир ой ўтиб кўплаб саволлар очиқ қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:58 0:00

Президент Мирзиёевнинг ўзи 2022 йил 2 июль куни Нукусдаги чиқишида каида 21 инсоннинг умрига зомин бўлган Қорақалпоғистондаги воқеалар учун масъулиятни маҳаллий қонун чиқарувчилар зиммасига юклаганди.

Низомиддинов 2016 йил сентябрида президент администрациясига ўтгунига қадар узоқ йиллар Каримов давридаги Бош вазир Шавкат Мирзиёев ижроия аппаратининг раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Форум

XS
SM
MD
LG