Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2021, Тошкент вақти: 18:29

Пашинян Арманистонда фуқаролар урушига чақирганини рад этди


Арманистон: Президент қарогоҳи олдида норозилик намойиши - 16 ноябрь, 2020

Арманистон мухолифати бош вазир Никол Пашинянни аҳолини бўлиниб, тўқнашувларга чорлашда айблади. Бунга жавобан бош вазир фуқаролар ўртасида уруш бошлашга чорламаганини таъкидламоқда.

10 ноябрь куни Россия воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон бўлгинчи Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш битимини имзолагаши ортидан Арманистонда норозилик акциялари бошланиб кетган эди.

17 та мухолифат гуруҳи Пашинянни Озарбайжонга капитуляция қилишда ҳамда ватанга хоинлик қилишда айблаб, унинг истеъфосини талаб қилмоқда.

16 ноябрь куни пойтахт Ереванда ҳукуматга қарши навбатдаги норозилик акцияси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

15 ноябрь куни Пашинян Facebookда уруш жабҳасидаги аскарларнинг ўнлаб видеоларини томоша қилгани ва улар сиёсий масалаларни пухта муҳокама қилаётган «ҳайратда қолганини» айтди.

«Йигитлар, сиз ҳақсиз. Мен сизни Ереванда кутаман. Девор ичида нолувчилар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун. Мен сиз билан фахрланаман», - дея қўшимча қилди у.

Арманистон омбудсмани Арман Татоян бош вазирнинг бу мурожаатини «ўта хавфли» деб атаб, уни ўзини тийишга чақирди.

Пашинян кейинроқ ўтказган онлайн матбуот анжуманида таҳдид соладиган нарсани назарда тутмаганини айтди.

«Ҳозир ҳамма асабийлашган, уларни манипуляция қилиш осон», - деди бош вазир.

«Жабҳа чизиғида бўлган аскар Қорабоғдаги вазиятни ҳаммадан яхши билади. Уларнинг кўпчилиги мен билан учрашишни илтимос қилмоқда, шу сабабдан уларнинг қайтишини кутмоқдаман», - деди Пашинян.

Пашинян ўз баёотига изоҳ беришидан олдин ҳукмрон «Менинг қадамим» фракциясининг уч нафар депутати мандатларини топшириб, партияни тарк этаётганликларини билдиришди.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжон ҳудуди ўлароқ тан олинган. Бугунги кунда минтақада яшаётган аҳолининг аксарият қисмини этник арманлар ташкил этади. Улар Озарбайжон ҳукмронлигини тан олмай келадилар. 1994 йилда якунланган уруш давомида Озарбайжон қўшинлари ва озарбайжонлик оддий фуқаролар ҳудуддан сиқиб чиқарилган. Ўшандан бери этник арманлар Арманистон кўмаги билан ўзларини бошқариб келмоқда.

Жорий йилнинг 27 сентябрида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кенг кўламли ҳарбий тўқнашувлар бошланиб кетди. Хабарларга кўра, тўқнашувлар 5000 га яқин ҳарбий ва тинч аҳоли вакиллари умрига зомин бўлди.

10 ноябрь куни эълон қилинган тинчлик битими ҳарбий тўқнашувларни тўхтатди. Келишувга биноан, уруш давомида Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ва унинг атрофида қўлга киритган ҳудудлар Боку назоратида қолади.

XS
SM
MD
LG