Линклар

Шошилинч хабар
06 июл 2022, Тошкент вақти: 22:03

Блогер Asalhoney Тошкентдаги уйида "ўлик ҳолда топилди"


Asalhoney тахаллуси билан танилган блогер Асал Хўжаева ўтган йил 24 октябридаги президент сайловида Шавкат Мирзиёевга овоз бергани ҳақида ёзган эди.

Шу йилнинг 18 март куни блогер Asalhoney - Асал Хўжаева Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилган.

Марҳума жасадида "қотиллик аломатлари аниқлангани"ни хабар қилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, ҳодиса юзасидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”.

Қотилликнинг эҳтимолий мотивлари борасида ҳеч қандай расмий фараз илгари сурилгани йўқ. Тармоқларда унинг танишларига иқтибосан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Мирзиёевга овоз берган блогер

Asalhoney тахаллуси билан Инстаграм тармоғида машҳур бўлган блогер Асал Хўжаева ўтган йил 24 октябрида ўзининг Фейсбук саҳифасида президентликка номзод Шавкат Мирзиёевни танлаб, сиёсий иродасини намойиш қилганини таъкидлаганди.

“MIR21YOYEV” ёзувли футболкасини кўз-кўз қилган Асал Хўжаева: “Ман эрталабдан фуқаролик бурчимни бажардим сизларчи ….?”, деб ёзган сайлов қутиси олдида суратга тушган .

Asalhoney ва бошқалар: Сайловда "ҳаммасини ҳал қилган" овозлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:59 0:00

Ҳуқуқбузар Asalhoney...

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўра, 2020 йилнинг ноябрь ойида Асал Хўжаева Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат) ва 183-моддаси (Майда безорилик) бўйича 5 суткага маъмурий қамоққа олиш ва 4,46 млн сўм миқдорида жарима жазоси билан жазоланган.


Маъмурий иш материалларида унинг Instagramда бир эркак билан ёзишмаларини жойлаштиргани, оқибатда унга номаълум шахслардан таҳдидлар бўлгани айтилади.

Instagram ижтимоий тармоғида 212 мингдан ортиқ обуначиларига эга бўлган Хўжаева "номуносиб хулқи боис" бир неча марта маъмурий жазога тортилган. 31 яшар эротик блогер Асал Хўжаева ўшанда бир муддатлик танаффусдан кейин TikTokда пайдо бўлганди.

2020 йилнинг декабрида блогер икки марта Миро Улуғбек тумани ИИБга чақиртирлиб, расман огоҳлантирилган. Ҳовузда чўмилгани ҳолати акс этган, турли кийимларда тушган шахсий суратларини эълон қилгани учун расмийлар ва тармоқ фойдаланувчилари ғазабига нишон бўлган блогер адолатсизликдан нолиган.

XS
SM
MD
LG