Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:04

Байрактар нима?


Нисбатан камхарж турк дронларининг сўнгги можароларда қандай роль ўйнамоқда?

28 май куни Озарбайжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтган кўргазмада “Байрактар” (“Байроқдор”) ТБ2 дрони билан суратга тушиш учун оломон жам бўлди. Бу ушбу учоқ 2014 йилда амалга оширган илк парвозидан кейин анча машҳурликка эришганини кўрсатади.

28 май куни Бокуда бўлиб ўтган Текнофест Аерокосмик ва Технологиялар фестивалига ташриф буюрганлар Байрактар дрони билан суратга тушди.
28 май куни Бокуда бўлиб ўтган Текнофест Аерокосмик ва Технологиялар фестивалига ташриф буюрганлар Байрактар дрони билан суратга тушди.

Ҳозиргача Украина қуролли кучлари томонидан 36 та ТБ2 самолётлари сотиб олинган. Украинада Байрактар дрони шарафига қўшиқ ёзилган ҳамда бир қанча ҳайвонларга Байрактар номи ҳам берилган.

Қолаверса, украиналик намойишчилар Байрактар қўшиғини куйлаб, рус аскарларини масхара қилаётгани акс этган видеолар ҳам тарқалган эди.

2021 йил июнь ойида Украинадаги Байрактар ТБ2 ва Су-25 учоғи
2021 йил июнь ойида Украинадаги Байрактар ТБ2 ва Су-25 учоғи

29 май куни Литва хайрия жамоатчилик фонди Украинага ТБ2 Байрактар дронларини сотиб олиш учун 5 миллион евро тўплаганидан сўнг, турк дронлари яна муҳокамалар мавзусига айланди.

Селчук Байрактар. 2019 йил, Туркия
Селчук Байрактар. 2019 йил, Туркия

ТБ2 Массачусетс Технология Институти битирувчиси Селчук Байрактар томонидан Туркияда ишлаб чиқилган. Селчукни ноёб ҳарбий учоғи ва танқидчиларга нисбатан баъзан кескин муносабатлари сабабли Илон Маскка ҳам қиёслашади.

Байрактар Байкар мудофаа компаниясининг технология бўйича бош директори бўлиб, 2016 йилда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг қизига уйланиб, президентга куёв бўлди.

Байрактар ТБ2 28 май куни ўтган Бокудаги Технофест намойишида.
Байрактар ТБ2 28 май куни ўтган Бокудаги Технофест намойишида.

Байрактар ТБ2 оддий прopeллерли двигателда 27 соатгача ҳавода бўла олади ва базасидан 150 километргача узоқликка уча олиши мумкин. Шунингдек, дронни бир неча километр узоқликдаги зирҳли транспорт воситаларини юқори аниқликда йўқ қила оладиган тўртта "ақлли микроракеталар” билан жиҳозлаш мумкин.

Байрактар ТБ2 дронини ердан бошқарадиган кўчма станция
Байрактар ТБ2 дронини ердан бошқарадиган кўчма станция

Самолёт нисбатан арзонлиги ва қулайлиги учун ҳам инқилобий аҳамиятга эга. MQ-9 Reaper типидаги АҚШда ишлаб чиқарилган йирик ҳарбий дронлар ўн миллионлаб долларга тушади. Бундай технологияни сотиб олишга қодир бўлган мамлакатлар ҳам уни сотиб олишдан олдин юз марта чамалаб кўради.

Вашингтон фақат кам сонли ҳукуматлар билангина бундай турдаги ҳарбий савдоларни амалга оширади. АҚШнинг қимматбаҳо жанговар учувчисиз самолётлари "йўқотишга арзийдиган" дронлар туркумига кирмайдиган деб ҳисобланади.

Турк ҳарбий учувчилари Шимолий Кипрдаги Байрактар ТБ2 дронини бошқариш хонасида.
Турк ҳарбий учувчилари Шимолий Кипрдаги Байрактар ТБ2 дронини бошқариш хонасида.

Авторитар президент бўлган Эрдўғон бошқарувидаги Туркия ўз қуролларини бехавотир сотмоқда. Ҳозирда ТБ2 дронларидан камида 11 мамлакат ҳарбий тузилмалари фойдаланмоқда. Яна бир қанча давлатлар етказиб берилишини кутмоқда. Польша Туркия дронларини сотиб олган Европа Иттифоқидаги биринчи давлат бўлди.

Польша президенти Анжей Дуда 2021 йилнинг май ойида Туркияда Байрактар ТБ2 жанговар учувчисиз дронини кўздан кечирмоқда.
Польша президенти Анжей Дуда 2021 йилнинг май ойида Туркияда Байрактар ТБ2 жанговар учувчисиз дронини кўздан кечирмоқда.

Байрактар ТБ2 нинг нархи ошкор қилинмаган. Аммо, яқинда ўтказилган краудфандинг кампаниясининг литвалик ташкилотчилари битта самолёт учун 5 миллион евро етарли эканлигини айтишди. Дрон билан бирга кўчма қўмондонлик пункти ҳам етказиб бериладими ёки йўқ ҳозирча номаълум.

Арман аскари ўз ҳудуди узра учаётган дронга қарамоқда. 2020 йил октябрь.
Арман аскари ўз ҳудуди узра учаётган дронга қарамоқда. 2020 йил октябрь.

ТБ2 дронлари Туркия томонидан курд жангариларига қарши "аксилтеррор" операцияларида ва Ливияда давом этаётган фуқаролар урушида фойдаланилган. Аммо дронларнинг ҳалокатли таъсири 2020 йилги Тоғли Қорабоғдаги можарода, Озарбайжон ҳарбийлари томонидан этник арман кучларига қарши қўлланганида кўпроқ намоён бўлди.

Озарбайжон томонидан эълон қилинган ўнлаб видеоларда, арман жангчилари дарахтлар ёки тепаликлар ортидаги автомобилларга берилган ракета зарбаларидан сўнг қочаётгани тасвирланган.

Қирғизистондаги ракеталар ўрнатилган Байрактар
Қирғизистондаги ракеталар ўрнатилган Байрактар

2020 йилда Озодлик билан суҳбатлашган арман жангчиси Тоғли Қорабоғда Озарбайжоннинг оммавий ҳужуми чоғида осмонда учувчисиз дронлар “мунтазам” айлангани ҳамда арман аскарлари якка “мудофаа” сифатида Байрактар ракеталарига қарши очиқ майдонда ёлғиз юришга мажбур бўлганини сўзлаб берган. Биргина ҳарбий қиммат ракета билан ўлдирилишга арзимайди.

Ангардаги Украина Байрактарлари
Ангардаги Украина Байрактарлари

ТБ2 нинг Украина можаросига таъсири дастлаб сезиларлидек туюлди. Киев асосий нишонлар, жумладан, Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемалари йўқ қилингани ҳақида бир нечта видеоларни жойлаштирди. Аммо, бора-бора бундай видеоларнинг чиқиши камайди. Рус ҳарбийлари эса ўнлаб ҳарбий дронларни уриб туширганини даъво қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский секин учадиган ва осонгина аниқланадиган дрон Россия зенит тизимлари учун тайёр ўлжага айланаётганига ишора қилиб, ҳаво ҳужумидан мудофаа "тарихи" деганда, "Байрактарга ва ҳар қандай техникага ҳурмат билан, мен сизга очиқ айтаманки, бу бошқа уруш”, дея таъкидлади.

"Дронлар ёрдам бериши мумкин, аммо улар устунлик бермайди", дея қўшимча қилди у.

XS
SM
MD
LG