Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2024, Тошкент вақти: 11:41

Акмал Саидов БМТда: Қийноқлар, одил судлов ва Қорақалпоғистон воқеалари


Акмал Саидов (ўртада) БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида. 8 ноябрь, 2023
Акмал Саидов (ўртада) БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида. 8 ноябрь, 2023

8 ноябрь куни БМТнинг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон ҳукуматининг даврий ҳисоботини тақдим қилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатдаги қийноқлар, одил судлов ва журналистларга нисбатан олиб борилаётган маҳкама жараёнларининг очиқлиги ҳамда Қорақалпоғистон воқеалари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Женевадаги мазкур тинглов БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси биносида фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқ фаолларига тўғридан- тўғри трансляция қилинди.

Акмал Саидов ўз тақдимотида Ўзбекистон ҳукумати қийноққа қарши мунтазам кураш олиб бораётгани, қийноқ қурбонларига компенсация тўлаш механизмлари ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Саидовнинг иддаосича, мамлакатда сўз эркинлиги таъминланган, маҳкамага тортилган журналистларнинг судлари қонуний принципларда очиқ-ошкора олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилнинг июнида содир бўлган Қорақалпоғистон воқеалари бўйича ҳам судлар адолатли қарорлар қабул қилган. Унинг айтишича, Нукусдаги тартибсизликлар чоғида ҳаддан ташқари куч қўллаган 3 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жазога тортилган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Акмал Саидов Женевадаги чиқишида Ўзбекистонда блогер ва журналистлар устидан кечган ва кечаётган тергов ҳамда суд жараёнларига тўхталмади.

Блогер Абдуқодир Мўминовга Тоштурмада ўн кунлик "карцер" жазоси тайинланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:49 0:00

Қийноқлар хроникаси

БМТдаги тинглов олдидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти, Германиядаги "Ўзбек Форуми" ташкилоти ва Тошкентдаги “Снос” гуруҳи Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ва мулк дахлсизлиги юзасидан БМТга ўзининг муқобил ҳисоботларини тақдим қилган.

Август ойида Женевадаги тақдим этилган муқобил ҳисоботларда мамлакатдаги қийноқлар, сўз эркинлиги ва мулк дахлсизлигига оид вазият танқид қилинганди.

Бироқ 7 ноябрь кунги тингловда БМТнинг тегишли қўмиталари ҳам, Ўзбекистон ҳам муқобил ҳисоботларга муносабат билдирмади.

Акмал Саидовнинг қийноқлар билан боғлиқ вазият яхшилангани, қийноқ қурбонларига товон тўлаш механизми ишлаб чиқилгани ҳақидаги иддаоларига қарамасдан ҳуқуқ фаоллари бу борадаги вазият ҳануз ташвишланарли эканини айтишади.

Шу йилнинг 12 апрелида ИИВ Тезкор қидирув департаменти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Наманган вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида Россия Федерацияси фуқароси Дилшод Тўрахўжаев ҳибсга олинган ва унга нисбатан шафқатсиз қийноқлар қўлланилгани ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабар берганди.

Бўкада маҳбуснинг ўлими ва норозилик. ИИБ раҳбарияти ишдан олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:05 0:00

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур иш доирасида Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар ходимига нисбатан Ўзбекитсон Репсубликаси ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қийноқ қурбони бўлган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев иши эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Бектемир тумани судида кўрилмоқда.

Шу йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти Бўка туманида 36 ёшли фуқаро ИИБ ходимларининг ноқонуний сўроқ қилиши ва жароҳат етказиши оқибатида вафот этди, ходимларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, 4 июнь куни туман ҳудудида бир қатор ўғрилик жиноятларини содир этишда гумонланиб, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида терговга жалб этилган, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 36 ёшли У.С. сўроқ жараёнида қўлланган қийноқлар натижасида вафот этган.

Шу йилнинг 13 августига ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди (“Одам ўғирлаш”), 165-моддаси 3-қисми “а” банди (“Товламачилик”) ва 277-моддаси 2-қисми “б” банди (“Безорилик”)да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланган 33 яшар Д. У.нинг жасади чиқди.

Ижтимоий тармоқларда марҳумнинг жасади акс этган видеода марҳум танасининг қорайган, кўкарган жойлари акс этган.

Яқинларига кўра, Д.У. 12 август куни соат 21.30 лар атрофида ўз яшаш хонадонидан Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб кетилган ва унинг жасади 14 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳар моргига берилган.

Ҳуқуқ фаоллари қийноқ қўллашда айбланган Тошкент шаҳар ИИББнинг 3 нафар вакилига енгил жазолар тайинланганини танқид қилишган.

Уларга кўра, қийноқ қўлловчиларнинг аксариятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси (Қийноқ) эмас, балки ЖКнинг 206-(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) моддасини қўллаш амалиёти давом этмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси БМТда қийноқлар бўйича ҳисобот бераётган 7 ноябрда Озодлик таҳририятига жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ажрими келиб тушди. 2023 йилнинг 31 октябрдаги ажримга кўра, Қўқон шаҳар ИИО ФМБнинг икки нафар тезкор вакили Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси (Қийноқ)да акс этган жиноятни содир этган.

Ажримда ИИБ тезкор вакилларининг ўғриликда гумон қилинган шахсга нисбатан процессуал жараёнларида тан жароҳати етказгани ва зўраки иқрорлик олишга урингани қайд этилади.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, айнан қийноқ масаласида товон пуллари ёки бошқа турдаги компенсациялар ундирган шахслар амалиётда деярли учрамайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 7 апрелида ўтган ялпи мажлисида ҳисобот берган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларни рад қилган эди.

Форум

XS
SM
MD
LG