Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2020, Тошкент вақти: 14:23

Камолиддин Раббимов: Ўзбек жамияти қуролга эгалик қилишга тайёр эмас


Ўзбекистонда “Қурол тўғрисида”ги қонун ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларни кучайтириб юборди.

Олий Мажлис Сенатининг 21 июн кунги мажлисида давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар қонуний асосда эгалик қилаётган ва фойдаланаётган қурол муомаласини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни маъқулланди.

Шу пайтгача Ўзбекистонда қурол билан боғлиқ қонун қабул қилинмаган эди.

Қонунни ишлаб чиқувчилар мақсад қуролдан келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, ҳар бир тиғ, гилза ёки газ баллончасини назоратда ушлаб туриш эканини айтишади.

Ижтимоий тармоқларда эса қонун қабул қилиниши билан "ҳамма қурол сотиб олса, нохуш ҳодисалар кўпайиб кетади", деган хавотирлар янгармоқда.

Хўш, аслида бу қонун нега керак бўлиб қолди? Амалдаги тартиб қанақа?

Озодлик шу саволларни Францияда яшаётган ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга берди.

Камолидин Раббимов: Ўзбек жамияти қуролга эгалик қилишга тайёр эмас
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:17 0:00
Бевосита линк

Олий Мажлис Сенати маъқуллаган ҳужжатда қонунийлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда сақлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳақида гап боради.

Қонун лойиҳасида қуроллар фуқаровий, хизмат ҳамда жанговар қуролларга бўлинган.

Фуқаровий қуроллар ўз навбатида ов қуроли, спорт қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига бўлинади.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол хизмат қуроли жумласига киради.

Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа тузилмалар томонидан қўлланиладиган, жанговар ҳаракатларни олиб бориш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш учун мўлжалланган қурол жанговар қурол жумласига киради.

Қонунда қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхати ҳам белгиланган.

Кучга кириши учун қонун Олий Мажлис тасдиғидан ўтиши ва президент томонидан имзоланиши керак бўлади.

XS
SM
MD
LG