Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:14

Ер юзидаги энг ёши улуғ эркак Японияда яшайди


Расмий маълумотларга кўра, 2017 йили Японияда 100 ёшни қаршилаган 68 мингдан зиёд одам қайдга олинган.

Сешанба куни 112 га чиққан япониялик Масозо Нонака Ер юзидаги энг ёши улуғ эркак ўлароқ тан олинди.

1905 йилнинг 25 июлида, яъни Альберт Эйнштейн нисбийлик назариясини эълон қилишидан бир неча ой аввал туғилган Нонака “Гиннес рекордлари” ташкилоти сертификати билан тақдирланди.

Нонака Япониянинг Хоккайдо оролида оила аъзолари билан яшайди. Оиланинг термал булоққа эга меҳмонхонаси бор.

Нонаканинг невараси Юко Нонака AFP агентлиги билан суҳбатда:

- У коляска ёрдамида ҳаракатланади, лекин аҳволи жуда яхши, - деди.

- Бобом ширинликларни севади – япон ширинликларини ҳам, ғарб ширинликларини ҳам, - дея сўзини давом эттирди у.

- Ҳар куни газета ўқийди ва тез-тез иссиқ булоқда чўмилади.

Нонаканинг етти укаси ва бир синглиси бор. Улар Хоккайдо оролидаги Ашоро шаҳрида яшайди.

Нонака 1931 йил Ҳацунога уйланган. Улар беш фарзанд кўрган.

“Гиннес рекордлари” ташкилотига кўра, февраль ойида испаниялик Франсиско Нуньес Оливера вафот этганидан кейин, Нонака расман энг ёши катта эркак деб тан олинди.

Ташкилот ҳозирда ёши энг улуғ шахсни аниқлаш устида ишламоқда. Ямайкалик Вайолет Браун 2017 йилнинг июлида 117 ёшда вафот этганидан бери бу титул ҳали расман ҳеч кимга берилгани йўқ.

Япония халқи узоқ яшаши билан ном чиқарган. Япония ҳукумати ўтган йилда мамлакатда 100 ёшни қаршилаган 68 мингдан ошиқ одам борлигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG