Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 07:33

Жаҳондаги энг катта самолёт илк парвозини амалга оширди


Калифорнияда Stratolaunch ширкатининг икки фюзеляжли, олтита Boeing 747 двигатели ўрнатилган самолёти 13 апрель куни ўзининг илк парвозини амалга оширди.

Дунёдаги энг йирик самолётнинг синов парвози Мохаве чўли устида ўтказилди.

Самолёт ўзи билан фазога сунъий йўлдошларни учиришга қодир ракеталарни олиб чиқа олади.

Дунёдаги энг йирик учоқ синов парвозини амалга оширди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

Самолётни Scaled Composites муҳандислик ширкати қурган.

Энг катта самолётнинг қанотлари узунлиги 117 метр бўлиб, у олтита Boeing 747 двигатели билан жиҳозланган.

Шанба кунги синов давомида улкан самолёт 2,5 соат парвоз қилган. Бунга қадар самолёт фақат ерда туриб турли синовлардан ўтказилган эди.

Синов давомида самолётда 304 км/с тезликка етиб, 5182 метр баландликка кўтарилган.

Stratolaunch ширкатини Microsoft асосчиларидан бири Пол Аллен йўлга қўйган. Ширкат ер орбитасига кичик йўлдошларни олиб чиқишнинг қулай ва ишончли воситасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Аммо ўтган йилнинг октябрида Аллен улкан самолёт парвозини кўра олмай вафот этди.

XS
SM
MD
LG