Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:29

Эрон АҚШни Суриядаги вазиятни "хавфли тарзда кескинлаштириш"да айблади


Эрон томонининг бу айбловига Оқ Уй 27 июн куни берган баёнот сабаб бўлди. Вашингтон Сурия президенти Башар Асад қўшинлари кимёвий ҳужумга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкинлиги, агар амалга оширилса, Асадга бу ҳаракати "қиммат тушиши"дан огоҳлантирди. Франция президенти ҳам қарши жавобда АҚШни қувватлашини билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 27 июн куни ёзган твитида: "Бу АҚШнинг сохта маълумотга асосланиб, Суриядаги вазиятни яна бир карра хавфли тарзда кескинлаштиришидир. Бу Ироқ ва Сурия ҳалқи томонидан суриб чиқарилаётган "Ислом давлати" экстремист гуруҳи фойдасигагина хизмат қилади", дея баёнот берди.

Эрон томонининг бу айблови Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам АҚШ президенти Доналд Трампни қувватлаб, Сурия раҳбарини кескин жавобдан огоҳлантириб турган бир пайтда янгради.

Айни пайтда, Эрон Россия билан бирга Асаднинг яқин иттифоқчиси бўлиб қолмоқда. Кремл маъмурияти ҳам Вашингтоннинг огоҳлантирувини "қабул қилиб бўлмас таҳдид" деб баҳолади.

Ҳозирги пайтда Эрон томони "Ислом давлати" экстремист гуруҳига қарши курашда Асад ҳукуматига қуруқлик қўшинлари, Россия эса ҳаво қўшинлари билан ёрдам бермоқда.

27 июн куни АҚШ томони Сурия ҳукумати кимёвий ҳужумга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди ва агар бундай ҳужум амалга оширилса, ҳукуматга бу ҳаракати "жуда қимматга тушиши мумкинлиги"дан огоҳлантирди.

Пентагон берган маълумотга кўра, бундай тахминга асос бўлган ҳаракатлар Сурия армиясининг Шайрат баъзасида кузатилган.

Оқ Уйга кўра, айни ҳаракатлар апрел ойида исёнчилар эгаллаган Хон Шайхун шаҳрига киши нерв тизимини ишдан чиқарувчи сарин гази сепилишидан олдин кузатилган.

Ўша кимёвий ҳужум пайтида ўнлаб одам ўлган эди. Бунинг ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп Шайрат ҳаво базасига ракета билан ҳужум қилишга буйруқ берган. АҚШ томонига кўра, Хон Шайхунга кимёвий бомба ташлаган самолётлар айнан шу ҳаво базасидан кўтарилган.

Дамас раҳбарияти кимёвий ҳужумга буйруқ бергани ҳақидаги айбловларни инкор қилиб келади. Президент Асад Хон Шайхундаги ҳужумни ўзига қарши уюштирилган, деб рад этган.

27 июн куни АҚШ президенти билан телефонда гаплашган Франция президенти Сурияда яна бир кимёвий ҳужум уюштирилган тақдирда, АҚШ билан бирга жавоб қайтаришга ҳозирлигини билдирди.

АҚШ томони кейинги ойлар ичида Суриядаги ҳаво базасида ҳарбий персонал сонини қарийб минг кишига етказди. Пентагон ҳам Раққа шаҳрида қолаётган ИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётини кучайтирмоқда.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари улар билан бир майдонда жанг қилаётган ва Асад армиясини қувватлаётган Эрон ҳарбийлари билан тўқнашувга киришмоқда.

Жумладан, АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли бир неча дронни уриб туширди. АҚШ томони Сурия қўшинларига иттифоқчи бўлган ва Эрон қувватлаган қуролли гуруҳлар устига бомба ташлади. Бундан ташқари, Пентагон халкаро қўшинларга иттифоқ бўлган исёнчиларни бомбаламоқчи бўлган Сурия армияси учоқларини ҳам уриб туширди.

Оқ Уйнинг сўнгги баёнотидан кейин, кимёвий ҳужум бўлган ҳолда, қарши ҳужум фақат Асад армияси эмас, унинг иттифоқчиларини ҳам нишонга олишини аниқ-тиниқ билдирди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Ҳалей: "Бу ерда мақсад фақат Асадни огоҳлантириш эмас, балки Россия ва Эронни ҳам огоҳлантиришдир", деди.

Ҳозирча Асад маъмурияти АҚШ огоҳлантирувларига расман жавоб бергани йўқ.

Аксинча, 27 июн куни президент Асад Россиянинг Сурия ғарбидаги ҳаво базасига борди. Рус генерали Валерий Герасимов билан бирга СУ-35 ҳарбий самолётининг бошқарув кабинасига кирди.

"Сурия халқи Россиядаги биродарларимизнинг бу ёрдамини унутмайди", деди, жумладан, Хмеймим базасидаги меҳмонлар дафтарида ёзув қолдирган Башар Асад.

XS
SM
MD
LG