Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:51

Эрондаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга етди


Эрон расмийлари 19 мартдан бери юз берган сув тошқинлари 76 нафар одам умрига зомин бўлганини ҳамда 2,2 миллиард доллар моддий зиён келтирганини маълум қилди.

Сув тошқинлари аввал Эроннинг шимоли-шарқида бошланган, сўнгра жанубий вилоятларда ҳам юз берган. Тошқинлар туфайли минглаб эронлик эвакуация қилинди.

Эрон расмийлари 14 апрель кунги баёнотида мамлакат шарқида яна сел келиши ва сув тошқинлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Тошқинлар туфайли уйлар, йўллар ва экин йўллари катта зарар кўрди.

Ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний-Фазлий тошқинлар 25 вилоятда 4400 дан ошиқ қишлоқда зарар етказганини айтди.

Транспорт вазири Муҳаммад Исломий эса 725 кўприк бутунлай вайрон бўлганини маълум қилди.

Эрон метеорология хизмати етакчиси Саҳар Тожбахш махсус парламент сессияси олдига қилган чиқишида кузатилаётган сув тошқинлари ўнлаб йилдан бери кузатилаётган қуруқлик тугаганидан дарак бермаслигини айтган.

ISNA агентлигининг хабар беришича, Тожбахш:

- Кузатилган сув тошқинлари иқлим ўзгариши ва глобал исиш натижасида юзага келган, - деган.

Экспертларга кўра, сўнгги 10 йил ичида бу Эронда юз берган энг катта табиий офат бўлмоқда.

Тошқинлар ортидан Эронга яқин-олисда жойлашган давлатлар моддий ёрдам кўрсатди.

XS
SM
MD
LG