Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:51

Эронда самолёт қулади, 66 йўловчининг ҳаммаси ўлган, деб ҳисобланмоқда


Ҳалокатга учраган бу самолёт Эрондаги Aseman Airlines ширкатига тегишли бўлган
Ҳалокатга учраган бу самолёт Эрондаги Aseman Airlines ширкатига тегишли бўлган

Бортида 66 йўловчи билан учаётган самолёт Эроннинг тоғли ҳудудларида қулаб тушди. Эрондаги Aseman Airlines ширкатига тегишли бўлган самолёт Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган эди. Эрон расмий маълумотга кўра, ATR-72 русумли самолёт Исфахон вилояти марказига қулаган ва у ҳудудни ҳозир қор босган.

Aseman Airlines ширкати матбуот котиби Муҳаммад Тағий Табатабаий Эрон расмий телевидениесига берган интервьюсида йўловчиларнинг ҳаммаси ўлган, деб ҳисобланаётганини айтди.

Унинг айтишича, самолёт денгиз сатҳидан 440 метр баландликда бўлган Дена тоғига қулаган.

Самолёт борида 60 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бор эди.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари номаълум.

Эрон Қизил Ярим ташкилоти ҳодиса жойига 12 та қутқарув гуруҳи жўнатилганини билдирди.

Ҳозирча оғир об-ҳаво боис, вертолётларни ҳодиса жойига йўллаш қийин бўлаётгани айтилмоқда.

Йиллар давомида халқаро санкциялар остида қолган Эрондаги Aseman Airlines ширкати, асосан, мамлакат ичида йўловчи ташийди ва шу жумладан, халқаро парвозларни ҳам амалга оширади.

Ушбу ширкатнинг аксар самолётлари эскиргани ва санкциялар боис, вақтида модернизация қилинмай қолаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG