Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:04

Водий газ заправкаларида бир неча километрлик навбатлар пайдо бўлди(ВИДЕО)


Фарғонада газга навбат
Фарғонада газга навбат

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларининг шаҳар ва туманларида автомобилларга қуйиладиган метан газининг тақчиллиги юзага келди. Озодлик мобил мухбирлари юборган фото ва видеоларда автомобилларнинг бир неча километрлик навбатлари акс этган. Ҳайдовчилар Озодликка 5-6 соатдан навбатда туришганини айтмоқда.

Фарғона водийсида метан гази йўқ¸ олти соатлик навбат¸ йўлкира қимматлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00

"Фарғонада метан газнинг аҳволи мана шу. Мошиналарнинг навбати олти километргача чўзилиб кетган. Ҳайдовчилар 7-8 соатлаб туришга мажбур бўлишяпти", деб ёзган водийлик ҳайдовчилардан бири бу манзаранинг фотосини ҳам Озодликка юборди.

Фарғонада газга навбат
Фарғонада газга навбат

Андижонлик йўловчилардан бири эса, шаҳардаги АГҚШда узундан-узоқ навбатнинг юзага келганлиги ва тўрт соатдан буён навбатда туришганини ёзди:

"Озоджон чиқар шуларди, Андижонда газ заправкалар ўчирит, соат 04:00 да чиққанмиз мана соат 08:10 бўлябди, аниқ жавоб йўқ, қайси пайти очилишига. Бугун йул кира яна 8000 мингга чиқади, 1000 сўмлик йўл кира халқди эзиб ташадию, ҳокимятдагилар сен ёзасан дарров бартараф этишябди, озод илтимос сендан шу расмларди чиқариб ёзиб ташагин", деб ёзади андижонликлардан бири.

Андижонда газга навбат
Андижонда газга навбат

Наманган вилоятидан машиналарнинг турнақатор навбатини расмга тушириб Озодликка жўнатган ҳайдовчилардан бирининг ёзишича, аҳолини асосий транспорти бўлган ДАМАСлар тўхтаб қолгани учун йўлкира ҳам қимматлаган:

"Бу навбатни кўряпсизми, 5-6 соатда зўрға навбат келяпти. Одамлар бугун ишига, ўқишига боролмай қийналиб қолди. Баъзи инсофсиз ҳайдовчилар йўлкира нархларини ошириб ҳам юборди. Бунақаси ҳали бўлмаган", дейди ҳайдовчилардан бири.

Намангандаги машиналар навбати
Намангандаги машиналар навбати

Водий газ заправкаларида бир неча километрлик навбатлар пайдо бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Водийдаги ушбу вазиятдан хабардорлар бўлса, ўз билган ва кўрганларини Озодликка йўллашини сўраймиз. Маълумотларингизга фото ва видеоларни ҳавола қилишни унитманг! Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

XS
SM
MD
LG