Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:14

Сўнгги 9 ой ичида Россияда битта ҳам Ravon сотилмади


Ravon R2 - Россияда энг оммабоп автомобиллардан бири эди
Ravon R2 - Россияда энг оммабоп автомобиллардан бири эди

Россияда тўққиз ойдан бери Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобиллари умуман сотилмади. Ravon​ дилерлик маркази вакиллари бу ҳолатни GM Uzbekistan ва Россиядаги дилерлик маркази ўртасида нарх масаласида мавжуд келишмовчилик ортидан таъминотнинг тўхтаб қолгани билан изоҳлади.

Европа бизнес уюшмаси ҳисоботи эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, 2018 йил февралида Россияда Ravon русумидаги 1,5 мингга яқин автомобиль сотилган бўлса¸ 2019 йил февралида бу кўрсаткич 0 га тенг бўлган.

Савдонинг бу даражада пасайиб кетиши Россиядаги дилерлик марказларида Ravon автомобилларининг йўқлиги билан изоҳланмоқда.

Ravon брендининг Россиядаги бош дилерлик маркази вакиласи Озодлик мухбирига 2018 йил ўрталаридан Россияга ўзбек автомобиллари экспорти тўхтатилганини билдирди.

У Ravon русумидаги автомобилларнинг Россияда сотувга чиқмаётганини нарх масаласидаги келишмовчиликлар билан изоҳлади.

- Автомобиллар ярим йилдан ошди келтирилмаётганига ва билишимча, яқин орада сотувга чиқмайди. Нархлар сиёсати қайта кўриб чиқилаётгани боис. Нархлар бўйича Ўзбекистон томони билан келиша олмаётганимиз сабабли машиналарни сотувга олиб келмаяпмиз. Лекин музокаралар давом этаяпти. Май ойларида келиб қолиши мумкинлигини инкор этмайман. Чунки Ravon нарх ва сифат жиҳатидан россияликлар учун жуда қулай автомобил ва у доимо яхши сотиб келинган. Ўзбекистон Ravon маркаларини йиғишни давом этаяпти, фақат Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатаяпти, деди дилерлик маркази расмий вакиласи.

2018 йилнинг августида GM Uzbekistan компанияси ўз расмий сайтида автомобилларининг янги нархда сотилиши тўғрисида хабар берган эди.

“Олиб борилган таҳлил натижасида ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг айрим моделлари нархини ўртача 7,7 фоизга ошириш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилган эди расмий хабарномада.

2018 йилгача Россия ўзбек автомобилларининг асосий импортчиси бўлган.

XS
SM
MD
LG