Линклар

Шошилинч хабар
13 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:11

Вазирлик расмийси "ҳижобли қиз"га босим бўлганини рад этди, аммо...


Гулистонда ҳижобли қизнинг ҳақорат қилингани иддаолари тасдиғини топмади
Гулистонда ҳижобли қизнинг ҳақорат қилингани иддаолари тасдиғини топмади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси Салоҳиддин Санақулов Озодлик билан суҳбатда Гулистон шаҳар педогогика коллежи ўқувчисига босим бўлганини рад этди. Аммо, қизнинг дарсга қўйилмаганини тасдиқлади.

Унга кўра¸ "ҳижобли қиз коллеж ўқитувчиси" тарафидан калтаклангани ва ҳақорат қилингани ҳақидаги тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатдан узоқ.

19 июнь куни ижтимоий тармоқларда Гулистондаги коллеж ўқувчиси дарсга ҳижобда боргани учун ўқитувчи томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси Салоҳиддин Санақуловнинг айтишича, вазирлик хулосалари тармоқда тарқалган идддаолар юзасидан хизмат текшируви натижасига асосланган.

- Ўқувчи қиз ҳақорат қилинмагани ва ҳеч бир тарзда тазйиққа учрамагани текширувда аниқланди, - деди суҳбатдош.

Айни пайтда "қизим калтакланди" деб ëзган Расул Мўминов ҳам Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида "воқеани тўғри тушунтириб ëза олмагани" учун узр сўради ва тармоқ фойдаланувчиларини хулоса чиқаришда "ҳис-ҳаяжонга" берилмасликка чақирди.

Мўминов 19 июнь Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги педагогика коллежига рўмол ўраб ўқишга борган қизга маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари "бетайин" деб ҳақоратлагани ва "таёқча билан қўлига ургани" ҳақида Facebook-даги саҳифасида ëзган эди.

Гулистонлик ўқувчи қизнинг "интернетни ларзага солган" тасвири.
Гулистонлик ўқувчи қизнинг "интернетни ларзага солган" тасвири.

Аслида нима бўлганди?

Ҳижоблик ўқувчининг босимга учрагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда тарақалиши ортидан ортидан "ҳижоб душмани" бўлган ўқитувчини "линч" қилиш чақириқлари ҳам янгради.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мулозими Салоҳиддин Санақуловнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ тармоқда тарқалган иддаолар юзасидан текширув ўтказилган:

- Гулистон шаҳар педогогика коллежида рўй берди дея ëзилган воқеани жойида текширдик. 19 июнь куни коллежда ўтказилган амалиëтга ҳижоб кийиб келган 17 яшар ўқувчисидан коллеж раҳбар ўринбосари Ўктам Бобожонов коллеж ички қоидаларига ризоя қилишни сўраган. Ҳатто ташқарига ҳам чиқариб юбормаган. Бобожонов, коллеж ички қоидаларидан келиб чиқиб, ўқувчини дарсга қўймаган. У мавжуд қоидалар бажарилишини талаб қилган, холос, - деди Салоҳиддин Бобожонов.

У коллеж ўқитувчиси ҳижоб кийган қизга босим ўтказилгани ҳақидаги иддаолар "ёлғон" эканини билдирди.

-Ўқувчини ҳақорат қилди ëки урди, деган гапларни ҳаммаси бўрттирилган ва ëлғон. Ўқувчини уришга ëки ҳақорат қилишга ҳеч ким журъат қилмайди¸ айниқса ўқитувчи. Ҳаммани қўлида телефон¸ бино эса видеокузатувда бўлса. 21 июнь куни Бобожонов билан учрашган қизнинг отаси ҳам воқеани бўрттирганини тан олган. Воқеани ўрганган вазирлик ишчи гуруҳи Бобожонов ҳатти ҳаракатида қонунга зид ҳолатни топмади¸- деди вазирлик расмийси.

Ота энди "сукут" сақлайди

Озодлик мухбири Гулистондаги "ҳижобли қиз"нинг отаси Расул Мўминов билан ҳам гаплашди.

Мўминов бу мавзу бўйича коллеж раҳбар ўринбосари "Ўктам Бобожонов билан ўзаро келишиб олганини" айтиш билан кифояланди ва "бу мавзуни кўтармасликни" илтимос қилди.

Мўминовга кўра¸ қизи доимо мактаб формасида юрган ва фақат бир кунгина коллежда бўлган амалиëтга ҳижоб кийиб боришни ҳавас қилган.

Тармоқ тармоқни инкор қилди

Расул Мўминовнинг Facebookда ëзган маълумоти ортидан мактаб директорини ўлдириш чақириқлари янграй бошлаганидан кейин маҳаллий блогерлар воқеани текширишди.

Шундай блогерлардан бири Дилнур Комилов бу ҳақида Озодликка маълум қилди.

Таёқ билан урганлиги тасдиқланмади. Қизнинг дадаси адоват қилгани боис директор ўринбосарини шарманда қилишга аҳд қилган кўринади.” деб ёзди Комилов.

Блогер Умид Ғафуров эса ўз текшируви ҳақидаги маълумотни Facebookдаги саҳифасида эълон қилди.

Ғафуров “кўпчилик маълумотни текширмай унга тезда ишонаверади, қолаверса уни тарқатишга кўмаклашганини” қоралайди.

Гулистондаги директор ўринбосари ва бошқа воқеа гувоҳларига таянган ҳолда Ғафуров бўлган воқеани мана бундай тасвирлади:

Расмдаги қиз илгари ҳижоб киймаган. Ўша пайтлари ҳам формада келмаганида танбеҳ берилган унга. Бу гал ҳижобда келганида, рўмолда бўлса ҳам, формада келиши сўралган ва уйига юборилган. Қиз уйига кетмай коллеж атрофларида юрган. Шунда директор ўринбосари яна бир бор уйга кетишини қайтиб айтган... Лекин, директор ўринбосари қизни "БЕТАЙИН" деб, таёқ билан урмаган. Унинг сўзларига қараганда. Коллежга рўмолда келиш мумкин, аммо формада бўлиш керак экан."

Блогер бундай текширилмаган маълумотга асосланиб гулистонлик ўқитувчини сазойи қилишга қаратилган чақириқларни қоралайди:

"Осиш керак", "Ёқиб ташлаш керак", "Онаси бетайин уни", "Ифлослар", "Жанозасини ўқишга арзимайди", "Итдан тарқаган", "Хароми" ва ҳоказо гаплар. Хуллас одам ўқиса вужуди титраб кетадиган ҳақоратлар-у ўлим тилашлар. Хуллас, дўстлар, илтимос. Бир гапни ўқидингизми, унинг ҳақиқат эканлигига амин бўлиб, кейин муносабат билдиринг ва улашинг, лозим тутсангиз. Акс ҳолда, бошингизга мусибат орттирманг Маълумотларни текшириш ҳали ҳеч кимга зиён етказмаган," дея ëзади блогер.

Ҳижоб ва анти-ҳижоб муҳорабаси

Коллежга ҳижоб кийиб боргани учун тазйиқа учраган ўқувчи ҳақидаги иддао "Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ" муҳокама қилинаëтган бир пайтда ўртага чиқди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасининг 9-бандида ўқувчиларнинг бош кийимсиз юриши айтилган.

"Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно" дейилади ҳужжатда.

XS
SM
MD
LG