Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:07

Фермер: Ҳоким Зафар Рўзиев 300 одамга иш ўрни яратишимга тўрт йилдан буён тўсқинлик қиляпти

“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси
“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги “Нуъмонжон Юсупов” номли кўп тармоқли ишлаб чиқариш фермер хўжалиги раҳбари Нуъмонжон Юсуповнинг “OzodMikrofon”га арз қилишича, у ташландиқ майдонда “Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объектини лойиҳалаштириб, тегишли ташкилотлардан рухсат олганига тўрт йил бўлганига қарамасдан, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев қурилишни бошлашига тўсқинлик қиляпти.

Фермер: Зафар Рўзиев 300та одамга иш ўрни яратишимга тўсқинлик қиляпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:50 0:00
Бевосита линк

“Мен 1991 йилда республикда биринчи рўйхатдан ўтган фермерман. Шаҳрисабзда сув келмайдиган тўрт гектар ташландиқ ер бор эди. Бир томони қабристон, йўл четида.Ўшанда туман ҳокими бу ташландиқ жойни бир нарса қилиш керак деганида, биз маслаҳатлашиб, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш комплексига айлантирамиз деб келишган эдик. Кейин, ҳоким қарор чиқариб берди. Биз кейин Тошкентдаги “Шаҳарсозликдан” розилик олдик, ҳамма техусловияларини йиғдик, экспертиза қилдирдик, экологиядан олдик, хуллас барса тегишли ташиклотлардан рухсат олдик. Архитектура тасдиқлади, бош режа ишлаб чиқардик”.

Фермер“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Фермер Нуъмонжон Юсупов
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00

Фермернинг айтишича, барча ташкилотлар розилик берган бўлса-да, туман ҳокимининг битта пунктида вилоят ҳокимининг тасдиғи керак бўлган, лекин:

“Вилоят ҳокими Зафар Рўзиевга чиқдик, жавоб йўқ. Ҳар томонлама мурожаат қиламиз, югурамиз, чопамиз, ҳеч қандай жавоб йўқ. Асоссиз равишда ҳоким тасдиқламаяпти. Биз лойиҳани тузиб тайёр қилиб қўйганмиз, у одам имзо қўймайди, қурилишни бошлолмаймиз, тўрт йилдан бери шу жой ташландиқ ҳолатда ётибди. Буларга тадбиркорлик керак эмас, буларга бир камбағал одам ишли бўлиши шарт эмас, булар ўша жойни сотиб пул қилишлари керак. Шунинг учун харидори чиққунча ушлаб туришибди”

“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси
“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси

Нуъмонжон Юсупов бу лойиҳа амалга ошса одамларга қурилиш қилиш учун қулайлик бўлишини, 300дан ортиқ одам иш билан таъминланишини айтади:

“Режа бўйича, мана дарвозасидан шундай кирганингизда ўнг қўл томонда лойиҳа қилиб берадиган гуруҳ ўтиради. Сизга уй керакми, молхонами, нимаики кера кбўлса сизни таништиради. Ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиб нархини чиқариб беради. Шу жойнинг ўзида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цехлар бор. Эшик, дераза, акфа, шуруп, мих, хуллас ҳамма нарса бўлади. Шу ернинг ўзидан ҳаммасини харид қилиб, тайёр турган юк машиналарига юклаб олиб кетиши мумкин. Агар истаса шу жойда мастер бор, прораб бор, қурувчилар бор, шартнома қилиб қуриб бериши мумкин. Ҳаммага қулай бўлади!”

“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси
“Қурилиш материалларини қайта ишлаб чиқариш, сақлаш ҳамда ҳар хил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш” объекти лойиҳаси

Фермер-тадбиркорнинг айтишича, бу лойиҳа амалга ошса камида 300 одам иш билан таъминланади:

“Биз шаҳардаги мардикор бозорини ҳам шу лойиҳага киргизяпмиз. Уларга ҳатто ётадиган жой, овқатланиш масаласини ҳам ҳал қилиб берамиз. Ҳар куни 300 та одам иш билан таъминланса, бунинг нимаси ёмон. Энди эса шаҳар ҳокими бу ерни яна захирага қайтариб олибди. Ўзлари ҳам ҳеч нарса қилмайди, бир қурилиш қилай, тадбиркорлик қилай десанг ҳам қўймайди. Мана видеолардан ҳам кўришингиз мумкин, ташландиқ бўлиб ётган бу майдонни”

XS
SM
MD
LG