Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:17

Кунига тўрт финжон қаҳва ичиш ўлим хавфини озайтиради


Янги тадқиқот натижаларига кўра, кўпроқ қаҳва ичиш ўлим хавфини озайтиради. 20 мингга яқин одам орасида ўтказилган тадқиқот қаҳва соғлом одамлар диетасининг соғлом қисми бўла олишини кўрсатди.

Испаниянинг Памплона шаҳридаги Наварра шифохонаси кардиологи доктор Адела Наварронинг айтишича, бундан аввал ўтказилган изланишлар қаҳва ўлим хавфини озайтиришини кўрсатган. Аммо бу боғланиш Ўрта ер денгизи атрофида жойлашган мамлакатларда илк маротаба кўриб чиқилди.

Тадқиқотнинг асосий мақсади қавҳа ичиш Ўрта ер денгизи бўйидаги мамлакатларида яшайдиган ўрта ёшлардаги шахс учун ўлим хавфига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш бўлган.

Тадқиқот 1999 йилда бошланган ва унда 19896 шахс иштирок этган.

Натижани чиқаришда Кокс регрессияси моделларидан фойдаланилган. Тадқиқот бошланганидан кейинги 10 йил давомида 337 иштирокчи вафот этган.

Тадқиқот муаллифлари қўшимча сабаблар таъсирини эътиборга олишганидан кейин ҳам кунига камида тўрт финжон қаҳва ичганларда ўлим хавфи умуман қаҳва ичмаганларга солиштирганда 64 фоизга озайганини кузатишган.

45 ёшдан ўтганларда эса қўшимча қаҳва ичиш ўлим хавфини янада озайтирган.

Доктор Наварро: “Натижаларимиз кунига тўрт финжон қаҳва соғлом одамларнинг соғлом диетасининг бир бўлаги бўла олишини кўрсатади”, дея хулоса қилди.

XS
SM
MD
LG