Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

Дунёнинг тагига етган Хокингдан унутилмас иқтибослар


Стивен Хокинг
Стивен Хокинг

Таниқли инглиз физиги Стивен Хокинг ўзининг Кембриждаги уйида 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оила аъзолари 14 март куни хабар қилди.

Қуйида бутун дунёга танилган олимнинг эсда қоларли иқтибослари билан танишишингиз мумкин.

Олам мавжудлиги сабаби ҳақида:

- Агар биз бунга жавоб топсак, бу инсон онги учун энг катта ютуқ бўлади, чунки бу билан Худо онгини англаган бўламиз. (A Brief History of Time. 1988)

Ён амиотрофик склероз ташҳиси ҳақида:

- 21 ёшдалигимда умидларим нолга тушди. Ўшандан бери ҳамма нарса мен учун бонус бўлиб келмоқда. (The New York Times билан интервью. Декабрь 2004)

Қора туйнуклар ҳақида:

- Эйнштейн «Худо соққа ташлаб ўйнамайди», деб хато айтган. Қора туйнуклар ҳақида фикр юритиш Худо нафақат соққа ўйнашини, балки баъзан уларни кўринмайдиган жойларга ташлаб, бизни адаштиришини кўрсатади. (The Nature of Space and Time, 1996)

Худо ҳақида:

- Пилик учқуни бўлиб, оламни ҳаракатга келтириш учун Худога таяниш шарт эмас. (The Grand Design. 2010)

Тижорий муваффақият ҳақида:

- Китобларим аэропортлардаги китоб дўконларида сотилишини истайман. (The New York Times билан интервью. Декабрь 2004)

Обрў ҳақида:

- Машҳурлигимнинг ёмон томони шундаки, мен дунёнинг бирор бурчагига киши билмас бора олмайман. Мен учун қора кўзойнак билан парик тақиш етарли эмас. Коляскам мени билдириб қўяди. (Israeli TV билан интервью. Декабрь 2006)

Дунёнинг баркамол эмаслиги ҳақида:

- Агар баркамол бўлганимизда, сиз ва мен мавжуд бўлмаган бўлардик. (Into The Universe With Stephen Hawking. The Discovery Channel. 2010)

Эвтаназия ҳақида:

- Бемор буни хоҳласа, ўз ҳаётини тугатиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Аммо бу катта хато деб ўйлайман. Ҳаёт қанчалик ёмон бўлмасин, ҳар доим қилишинг мумкин бўлган нарсани топишинг ва уддалашинг мумкин. Ҳаёт бор экан, умид ҳам бор. (People’s Daily Online, июнь 2006)

XS
SM
MD
LG