Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:51

Музейдан масжидга айлантирилган Аё София

Туркия Олий маъмурий суди ҳукуматнинг Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йили қабул қилган қарорини бекор қилди. 

Туркия Олий маъмурий суди ҳукуматнинг Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йили қабул қилган қарорини бекор қилди. Мазкур бинодан 1934 йилгача жомеъ масжиди сифатида фойдаланилган. Уни замонавий Туркия жумҳурияти асосчиси бўлган Мустафо Камол Отатурк ёпган.
Аё София ибодатхонаси 537 йилда қуриб битказилган. У қарийб минг йил давомида Христиан оламининг энг катта черкови бўлган. 1453 йили Истанбул Усмоний империяси томонидан фатҳ этилганидан кейин ибодатхона масжидга айлантирилган. Ўша йил 1 июнида Аё Софияда ўқилган илк жума намозида Фотиҳ Султон Меҳмет иштирок этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG