Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:49

Кейинги 5 йил давомида глобал миқёсда об-ҳаво жуда иссиқ бўлади


Nature Communications журналида 14 август куни чоп этилган мақолада ёзилишича, инсон фаолияти туфайли иқлим ўзгариши ҳамда Ер сатҳи ҳароратининг табиий кўтарилиши натижасида кейинги беш йил ўта иссиқ бўлади.

Иқлим ўзгариши ҳамда табиий ўзгаришлар бирлашиб, океанлар сатҳида “ўта иссиқ ҳодисалар” содир бўлиши эҳтимолини оширади. Бу эса, ўз навбатида, тўфон ва довуллар келтириб чиқаради.

Мақола муаллифларидан бири Флориан Севеллек ушбу иссиқ фаза узоқ муддатли иқлим ўзгаришини жадаллаштираётганини айтди.

Ер сатҳининг ўртача ҳарорати ҳар доим ўзгариб турган.

Сўнгги миллион йил давомида тахминан ҳар 100 минг йилда муз даври билан иссиқлик даври ўрин алмашиб турган.

Охирги 11 минг йил ичида эса бу ўзгаришлар секинлаб, инсоният тараққиёти учун қулай замин яратган.

Аммо инсон фаолияти томонидан атмосферага миллиардлаб тонна иссиқлик газлари чиқарилгани табиий ўзгаришлар билан бирлашиб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Олимлар узоқ йиллардан бери глобал илиқлашувнинг қай қисми атмосфера ифлосланиши натижасида ¸ қай қисми эса¸ табиий цикллар оқибатида рўй бераëтганини аниқлаш устида бош қотириб келади.

Севеллек ҳамкасблари билан бу муаммога бошқача ёндашган. Улар аввалига табиий ўзгаришларга эътибор қаратишган. Сўнгра узоқ муддатли иқлим моделлари ўрнига қисқа муддатли иқлим ўзгаришларини башорат қилувчи моделдан фойдаланишган.

- 2018-2022 йилларда инсонлар туфайли собир бўладиган исишга тенг аномалияни аниқладик, - деди Севеллек.

Бошқача қилиб айтганда, кейинги беш йил давомида инсон туфайли иқлим ўзгариши билан табиий исиш тенг таъсирга эга бўлади.

2016 йилда имзоланган иқлим бўйича Париж битими унга қўшилган барча давлатлар зиммасига атмосферага заҳарли газларни камроқ чиқариш масъулиятини юклайди.

Битим келажакда глобал ўртача ҳароратни 2 даражадан оширмасликка, иложи бўлса уни 1,5 даража исишигагина йўл қўйишга чорлайди. Аммо ҳозирги тенденциялар давом этса, аср охиригача глобал ҳарорат 4-5 даражага кўтарилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG