Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:05

WHO: Ишдаги стресс руҳий саломатликка путур етказиши мумкин


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) етакчилигида ўтказилган янги изланиш натижаларига кўра, ишдаги носоғлом муҳит жисмоний ва руҳий касалликларга, ичкиликка ёки бошқа психоактив моддаларга берилишга олиб келиши ҳамда ишчиларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Изланиш натижалари 10 октябрь куни нишонланадиган халқаро руҳий саломатлик куни муносабати билан эълон қилинди.

Изланишга кўра, ишдаги стресс туфайли юзага келадиган руҳий саломатлик бузилишининг энг кенг тарқалган турлари депрессия ва мунтазам безовталикдир.

Йилига 300 миллиондан ошиқ одам депрессиядан азият чекади, 260 миллиондан ошиқ одам доимий хавотирда яшайди. Бу эса ишчилар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

WHO маълумотларига кўра, депрессия ва мунтазам хавотир бўлишдан дунё иқтисоди йилига 1 триллион доллар зарар кўради.

Ишчилар учун яхши муҳит яратиб, руҳий қийинчиликларга дучор бўлганларни қўллайдиган ташкилотлар эса ўз самарадорлигини оширади.

XS
SM
MD
LG