Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:10

Тожик расмийлари: Чегара постига ҳужум ИД томонидан содир этилган (ВИДЕО)


Ҳужум юз берган жой
Ҳужум юз берган жой

Тожикистон расмийларининг эълон қилишича, Ўзбекистон сарҳадларига яқин “Султонобод” чегара заставасига ҳужум “Ислом давлати” (ИД) гуруҳи қуроллилари томонида амалга оширилган. Қуролли ҳужумда бир чегарачи, бир полиция ходими ва 15 нафар ҳужумчи ўлдирилган.

Тожикистон расмийларига кўра, беш қуролли ҳужумчи қўлга олинган.

Одатда ўз қуролли амалиётлари ҳақида зудлик билан хабар тарқатувчи ИД ҳозирга қадар Тожикистон расмийлари хабарига изоҳ билдиргани йўқ.

Тожикистон Чегара қўшинлари матбуот марказининг 6 ноябрда хабар беришича, қўлга олинганлар сўроқ қилингач, қуролли ҳужумчиларнинг ИД гуруҳи буйруғи билан 3 ноябрга ўтар кечаси Афғонистон шимоли-шарқидаги Кундуз вилоятининг Қалъаи Зол туманидан Тожикистон жанубидаги Қубодиён тумани ҳудудига сизиб кирганликлари маълум бўлган.

Тожик расмийлари: Чегара постига ҳужум ИД томонидан содир этилган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00

"Улар “Ишқобод” чегара назорат пунктини ўзларига муносиб жой деб танлаб, қуролли ҳужумга қўл урдилар", дейилади Тожикистон Чегара қўшинлари хабарида.

Тожикистон расмийлари аввалроқ 6 ноябрига ўтар кечаси 20 нафар ниқобли номаълум шахсдан иборат қуролли гуруҳ тожик-ўзбек чегарасидаги чегара заставасига ҳужум қилган, дея маълумот тарқатганди.

Тожикистон ИИВ амалиёт чоғида гуруҳга тегишли 4 автомашина йўқ қилинганини маълум қилган.

Озодликнинг тожик хизмати мухбирларини воқеа жойига ўтказмаганлар.

Чегара заставаси атрофи ўраб олинган
Чегара заставаси атрофи ўраб олинган

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда йўллар ёпилган, Тожикистоннинг бошқа минтақалари ва пойтахт Душанбеда қуролли постлар қўйилган.

Ўзбекистон чегара хизмати чегара заставасига қилинган ҳужум тафсилотларини ўрганмоқда, дея хабар қилади ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари вакили сўзларига таянган ҳолда.

“Содир бўлган воқеа ҳақида бизни хабардор қилишди. Биз вазиятни ўрганаяпмиз ва Тожикистоннинг тегишли муассасаси билан алоқада бўлиб турибмиз”, деган агентлик манбаси.

XS
SM
MD
LG