Линклар

Шошилинч хабар
25 сентябр 2021, Тошкент вақти: 02:16

Италиялик дизайнер ишлари Ўзбекистон байроғи ва гербига нисбатан ҳурматсизлик ўлароқ баҳоланди


Ўзбекистон байроғи (иллюстратив сурат)

Адлия вазирлиги италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан яратилган пойабзалларда Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланганига муносабат билдирди.

Вазирлик қайдича, “мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари – байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади”.

Ўзбекистон герби туширилган Stefano Ricci кроссовкаси (glamourboutique.uz сайтидан олинган сурат)
Ўзбекистон герби туширилган Stefano Ricci кроссовкаси (glamourboutique.uz сайтидан олинган сурат)

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунослар давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас экани, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаганлар қонун асосида жавобгарликка тортилишини эслатганлар.

“Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонунининг 5-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас”, дейилган хабарномада.

Адлия вазирлигининг мазкур хабарномаси ёйинлангани ортидан Тошкентдаги Glamour бутиги ўз сайтидан ҳам, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ҳам Стефано Риччи коллекциясига оид маълумотларни ўчириб юборди.

Аввалроқ маҳаллий матбуот италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан Ўзбекистон учун тақдим этилган янги коллекциядан мамлакат герби ва байроғи акс этган кроссовкалар ўрин олгани ҳақида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG