Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:57

Тролл фабрикаси Каримов ўлими ҳақида гапирган фаолларни таҳқирламоқда


Беларуслик рассомнинг тролларга оид карикатураси.
Беларуслик рассомнинг тролларга оид карикатураси.

Ислом Каримов ўлгани ҳақида илк хабар тарқаган 27 августдан бошлаб ижтимоий тармоқларнинг ўзбеклар фаол бўлган қисмида расмий Тошкент кўз қарашини ифода қиладиган троллар ( интернет фитнакорлари) сони сезиларли ошгани кузатилди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбеклар фаол бўлган қисмида расмий Тошкент кўз қарашини ифода қиладиган троллар ( интернет фитнакорлари) сонининг сезиларли ошгани кузатилди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илxомов таъкидича¸ Ўзбекистон президентининг касал бўлиши ва ўлими фонида айниқса¸ ўзини ватанпарвар қилиб кўрсатаëтган тролл ва “патриот блоггерлар” фаоллиги ошган.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ бу каби “блоггер” лар баъзан ҳақ¸ баъзан имтиëз эвазига фаолият юритмоқда.

"Уларнинг асосий вазифаси ижтимоий тармоқларда хориждаги ўзбек тиллик оммавий ахборот воситалари¸ инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Ғарб давлатларини сўкиш, Ўзбекистон ҳукумати ва марҳум Каримовни мақташдан иборат"¸ дейди троллар ҳақидаги тадқиқот муаллифи Виктор Резников Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра¸ айни шундай вазифа олган “блоггерлар” дунёнинг илғор ахборот агентликлари саҳифаларида "ўз фикрларини" қолдиришади; уларнинг Twitter, Livejournal ва бошқа ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳисоблари бор.

Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева Каримов ўлган куни икки дақиқа “"Евроньюс"” каналида чиқиш қилганидан кейин ўзбек “тролларининг уюшган ҳужумига” дуч келганини айтади:

- Кейинги кунларда “Каримов патриотлари” мени лаънату аҳдидларга кўмиб ташлашди. "Сени ўлдирамиз"¸ деганлар қанча. Бу менинг оммавий ахборот воситаларига берган суҳбатимга реакция бўлди. "Евроньюс" эфиридаги икки дақиқа шу қадар таъсирли бўлдики¸ ватанимда даҳхол мени эслаб қолишди. Ҳозир мени самосуд қилишмоқда. Бировлари мени ўлдириш кераклигини айтса¸ яна бировлар мени “ватан хоини” деб тамғалашди. Мени фоҳиша дейишди¸ уят гаплар билан сўкишди. Бу ғазабнок оломон менинг номимдан фейк саҳифалар очиб¸ шахсимни обрўсизлантириш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда.¸ дейди Отаева.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов тролларнинг тажовузлари ортида ким турганлигини ўрганишга ҳаракат қилди.

Илҳомов тасарруфидаги материалларда троллар оркестрига дирижерлик қилаëтган Ўзбекистондаги пиар ширкати ва кўнгилочар сайт эгаси тургани акс этади.

Айбсизлик презумпциясига кўра исми очиқланмаëтган бу шахслар¸ Илҳомовга кўра¸ сиëсий фаоллар¸ журналист ва ҳуқуқ фаолларини камситиш учун кейинги бир ҳафта мобайнида катта ишлар қилган:

- Халқ ўз президентини севади¸ деган афсонага бизни ишонтиришга уринишмоқда.Бунга ишонмаганлар камситилмоқда. Бу маъракада ҳукуматнинг ҳам ташкилотчилик улуши бор. Юзлаб троллнинг ойлик эвазига тармоқларда ижтимоий фикр яратганига оид амалиëтни Россия мисолидан биламиз. Ҳукумат ëки ҳукуматга яқин фондлар бу тролларни молиялаганини ҳам биламиз. "Ўзбеклар ўз юртбошисини севишга сафарбар" деган ҳикояни яратиш “Камолот” ва “Маҳалла “жамғармаси каби ташкилотлардан талаб қилинганини ҳам биламиз. Бу муқобил ахборот йўқ жойда оммавий пропаганда билан мияларни ювиш жараëнидир¸ дейди Илҳомов.

Ўзбекистондаги кўнгилочар сайтлардан бирининг журналисти шахси очиқланмаслиги шарти билан ўзининг тролллик фаолиятига оид тафсилотларни гапириб берди:

- Мен туризм идораси билан ҳамкорликда саëҳатнома тарзидаги блогларни ëзиб тураман. Ишим яхши юришиб кетиши эвазига мен МХХ тавсия қилган мақолаларга изоҳ ёзишим керак. Изоҳлар мазмуни¸ асосан¸ “тинч ҳаëтимизни кўра олмаган каламушлар” деб бошланади. Балки кўзингиз тушгандир. Бунинг учун ҳақ олмайман. Туризм ширкатидаги ишларимга яшил чироқ ëқилади. Бошқа пайтларда шоу-бизнес¸ саёҳатлар ва овқат пишириш каби бошқа мавзуларда ҳам ёзиб тураман¸ дейди суҳбатдош.

Баъзи экспертларга кўра, Ўзбекистонга троллар армияси керак эмас.

Чунки Ўзбекистонда жамоатчилик фикрини интернет эмас, телевидение ўзгартиради.

Аммо троллар бўйича тадқиқот олиб борган Виктор Резниковнинг Озодликка айтишича, тролларнинг мақсади одамларни нимагадир ишонтириш эмас, балки уларнинг мавжуд вазият ҳақидаги фикр-қарашларини бутунлай чалкаштириб қўйишдир.

XS
SM
MD
LG