Линклар

Шошилинч хабар
28 октябр 2020, Тошкент вақти: 13:45

Тиббиëтчилар: Карантин абсурд даражага етмоқда, "Тез ёрдам"ни касалхонага киритишмади


Бутун дунëдаги каби Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши курашдаги асосий вазифа тиббиëт ходимлари зиммасига тушмоқда.

8 апрель куни Озодликка мурожаат қилган Бухоро вилоят, Жондор туман Тиббиëт бирлашмаси ходимлари¸ ҳаракатланишга нисбатан ўрнатилган кескин чекловларнинг жойлардаги ижроси врач ва ҳамширалар хизматига талаб ошган ҳозирги шароитда аҳолини бу хизматдан мосуво қилаëтганини билдирди.

Ҳозирги кунда Жондор туман ИИБ ЙПХ ходимлари врач ва ҳамшираларнинг ишга бориб-келишимизни қийинлаштиряпти. Акушер-гинеколог ҳамкасбимиз 20 км узоқдан келиб ишлайди. Унинг машинасини қўлидан олиб қўйишди¸ Тез ёрдам тиббий ходимлари шошиб ишга келганда¸ постдан ўтказмаяпти. Натижада биз ишга кеч қоляпмиз¸ тиббий ëрдамга муҳтожлар ëрдамсиз қолмоқда. Ҳатто ичида бемор бўла туриб¸ Тез ëрдам машинасини ўтказмайди¸ Тез ёрдам машинаси бемор билан касалхонага кира олмай¸ айланиб юрипти. Машина билан больница ҳовлисига кирмайсан¸ дейди”.

Одамларнинг уйидан чиқиши кескин чекланган ҳозирги карантин вазиятида¸ Озодликка мурожаат қилган жондорлик тиббиëтчиларга кўра¸ Тез ëрдамга қўнғироқлар кўпайган.

Бизнинг ишимизга халақит бериш бизга эмас¸ халққа жабр дегани. Биздан кўра кўпроқ¸ ëрдамга муҳтожлар қийналаяпти. Чунки ҳозир Тез ёрдам бригадаларига чақириқлар купайиб колган¸ улгуриш қийин. Постдан тўғри ўткариб юборилса¸ вақт тежалади¸ чақириқларга кечикиш камаяди¸ Тез ёрдам хизмати учун 1 секунд ҳам зарур ҳисобланади”¸ дейди Озодлик билан суҳбатда жондорлик тиббиëт ходимларидан бири.

Коронавирусга қарши кураш мақсадида тузилган Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкин.

Бу қарорда¸”ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат машиналари ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатнома талаб этилмайди”деб ëзилганига қарамай¸ тиббиëт ходимларидан ҳам махсус рухсатнома сўралаëтгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Бундай ҳолатларнинг айнан Бухоро вилоятида кузатилаëтгани ҳақидаги шикоятга 6 апрель куни АОКА ташкил этган брифингда жавоб берган Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов ¸ уларни “НОТЎҒРИ!” деб баҳолаган ва ҳукумат қароридаги махсус банд (юқорида келтирилган) ўқиб эшиттирган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 апрель куни Озодлик боғланган расмийси ҳам¸ Бухорода кузатилаëтган бундай амалиëтнинг ҳукумат қарорига зид экани ва тиббиëтчилар соғлиқни сақлаш тизимида ишлашини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатган тақдирда¸ уларнинг шахсий машинасида юришига рухсат борлигини таъкидлади.

Жондорлик тиббиëтчиларнинг 8 апрель куни Озодликка ëзишича¸ врач ва ҳамширалар фаолиятига ИИБ ходимларининг тўсқинлик қилиш ҳолати¸ ССВ ва Адлия вазирлиги мулозимлари баëнотларига қарамай¸ давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг рухсатномаси ўтмаса¸ тиббиëт бирлашмасида ишлаши тўғрисида маълумотнома¸ меҳнат дафтарча нусхаси ўтмаса¸ буларни нима билан ишонтириш мумкин? Tиббиëт бирлашмаси бошлиғи ИИБга машинаси бор духтурларнинг рўйхатини берди¸ фойдаси йўқ. Бечора духтур нима килсин¸ натижада ишга кеч қоляпмиз¸ чақириқларга кеч қоляпмиз. Шу кетишда бўлса¸ шифокорлар қийналганидан ишни ташлаб кетишга мажбур бўлишади. Чунки аксарият ишчилар узоқдан келиб ишлайди¸ ойлигига ниқоб¸ қўлқоп¸ салфетка антисептик тиббий форма олсинми¸ тиббий кўрикка пул тўласинми¸ таксичилар 3000 сўмлик йўлга 20-25 минг берасан дейишади¸унга тўласинми ёки оиласини боқсинми? Биргина ниқобни хар 2 соатда алмаштирадиган бўлсак¸ 2000 сўмдан бир донаси¸ 12 соатда 6 ниқоб ишлатсак¸ 12000 сўм бир кунда ниқобнинг ўзига кетади. Бошқа харажатларни ҳисобласак эхее...”

Бухоро вилоят Тиббиëт бошқармаси раҳбариятидан 8 апрель куни ўз ходимлари бу шикоятлари¸ хусусан¸ уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопларни ўз ҳисобидан олишга мажбурлиги ҳақидаги иддаоларига изоҳ олишнинг имкони бўлмади – кун давомида қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Соғлиқни сақлаш ходимларидан ИИБ хизматчиларининг ўз ҳаракатланишига ноқонуний тўсқинлик қилаëтгани ҳақидаги бу мурожаат билан айни кунда¸ самарқандлик ИИВ ходимларининг ўзлари ҳам ишга шахсий машинада келиб-кетиш оғзаки буйруқ билан тақиқланганини хабар қилди.

Шахси сир қолиши билан Озодликка мурожаат қилган ИИБ ходимлари¸ ҳукумат қарорига қарамай¸ ўзларининг “вазирликдан келган оғзаки кўрсатма” деган асосда 10-20 кмлик масофадан ишга қатнашга мажбур бўлаëтганликларини билдирди.

XS
SM
MD
LG