Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:32

Кремль Рамзан Қодировнинг онлайн шарҳловчиларни ўлдириш чақириғини кўриб чиқмайди


Рамзан Қодиров

Кремль Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Интернетда бошқалар “шаънига” текканларни ўлдириш, қамаш ва қўрқитиш чақириқларини кўриб чиқмаслигини билдирди.

7 ноябрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Қодиров билдирувларини эшитмаганини айтди.

Котиб президентнинг шарҳларини Кремль эмас, балки полиция тергов қилиши кераклигини қўшимча қилди.

5 ноябрь куни Чеченистон давлат телеканалларидан бири – “Грозний” канали Қодировнинг маҳаллий ҳукуматлар вакилларига сўзлаётгани акс этган видеони эфирга узатди.

Унда Қодиров давлат расмийларидан Интернетда ёзилган шарҳлардан кейин одамлар қандай қилиб ўз иззат-нафсларини тиклай олишлари ҳақида сўраган.

- Одамлар ўртасида тотувликни бузган, миш-миш ва иғво тарқатганларни – агар биз уларни ўлдириш, қамаш, қўрқитиш йўли билан тўхтатмасак – ҳеч нима қила олмаймиз, - дейди Қодиров.

Рамзан Қодиров “қонунлар бузилса ҳам”, “бутун курраи замин куйиб кул бўлса ҳам”, уларни топиб жазолашга тайёрлигини қўшимча қилган:

- Биз бунга бефарқ бўлмаймиз, муқаддас Қуръон номи билан қасам ичаман! Агар номусимни тиклаш йўли шу бўлса, бу дунёдаги барча жазога розиман. Қамоққа бораман ёки ўлимга рози бўламан. Ўлдиришингиз мумкин мени, - дейди Қодиров. - 45 ёшга кирдим, бу дунёда қиладиган яна нима ишим қолди? Аммо булар [онлайн комментаторлар] излаб, топилиши керак. Вилоятлар ва шаҳарлар етакчилари билан полиция, хавфсизлик хизматлари, ёшлар ташкилотлари ҳамкорлик қилиши керак. Ҳамма Рамзан қотиллик қилишни буюрди, дея гапира бошлайди. Лекин қонунчи? Қонун, конституция ва демократия том маънода аҳоли осойишта ҳаёт кечиришидир.

Журналистнинг Қодировнинг бу гаплари тергов қилиниш-қилмаслиги ҳақидаги саволга Песков “йўқ”, дея жавоб берди.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Қодиров репрессив йўллар билан Чеченистонни бошқариб келаётганини ҳамда мамлакат хавфсизлик кучларига чексиз ваколат берганини айтиб келади.

Уларнинг сўзларига кўра, Чеченистонда мухолифат вакилларининг ўғирлаб кетилиши, қийноққа тутилиши ва судсиз ўлдиришига Қодиров замин яратиб берган.

Кремль танқидчиларига кўра, Қодиров Чеченистонда сепаратизм ва зўравонликка қарши курашиб келаётгани учун расмий Москва унга қарши айбловларга кўз юмиб келади

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG