Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2018, Тошкент вақти: 04:12

Тошкент курантига тираб қурилган "қора тобут" демонтаж қилинди


Курант биносига ëпиштирилган айвон демонтаж қилинмоқда

Тошкент тимсолига айланган курант биносига ëпиштириб пластик ва қора шишадан қурилган бино 20 ноябрь куни бузиб ташланди.

1947 йили қурилган меъморлик обидасига туташ қурилган "Курант" кафеси блоггерлар томонидан "қора тобут" деб номланиб¸ ижтимоий тармоқларда танқид қилингани ортидан¸ 9 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими унинг бузилишини билдирган эди.

Маданий обида сифатида рўйхатга киритилган курант биносига ëпиштириб айвон қуриш ҳақида Маданият вазирлигидан рухсат олинмаган.

Курантга зиëн еткизгани айтилаëтган кафенинг асл эгаси кимлиги¸ унга тарихий иншоотга ëпиштириб терраса қуришга ким¸ қайси асосда рухсат бергани тафсилотлари ҳозирча Озодликка маълум эмас.

Бинога зиëн етган

20 ноябрь куни бузиш ишларини суратга олган Озодлик мобиль мухбирининг айтишича¸ 1947 йилда тикланган бинонинг декоратив ғишт қатлами ва ганч орнаментлари демонтаж пайтида зарар кўрган.

Тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев Озодлик билан суҳбатда¸ курантга тақаб айвон қурилган пайтда тарихий бинога ўрнатилган мармар лавҳа йўқолганини билдирди:

- Мемор Муҳаммедшин ва ганчкор Уста Ширин ҳамда соатсоз Айзенштейн исми ўйиб ëзилган мармар лавҳа ҳозир йўқ. Бу масалани ҳам текшириш керак¸ дейди тошкентлик меъмор 20 ноябрь куни.

Озодлик 20 ноябрь куни гаплашган "Курант" кафеси маъмури «айвонни демонтаж қилиш пайтида бино сатҳида ҳосил бўлган ëриқ ва тешиклар таъмир қилинишини» айтди. Айни пайтда маъмур эшикларга ўрнатилган ялтироқ темир безаклар ва кираверишга ўрнатилган «предбанник» олиб ташланадими¸ деган саволга жавоб бермади.

Блоггерлар ғалабаси

9 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати вакили Озодликка блоггерлар тарафидан «қора тобут» дея танқид қилинган шиша айвонни бузиш ҳақида шаҳар ҳокими буйруқ берганини билдирган эди.

Курант биносига ëпиштириб қурилган конструкция
Курант биносига ëпиштириб қурилган конструкция

Таниқли меъмор Мухамедшин ва Уста Ширин Муродов тарафидан 1947 йилда тикланган ва меъморий обида сифатида қадрланадиган бинога қора шишали конструкция ëпиштирилгани ижтимоий тармоқда танқидга учраган эди.

Ўзбекистон Маданият вазирлигининг маданий обидаларни асрашга маъсул мулозими Озодликка "1947 йили қурилган ва меъморий обидалар рўйхатида турган бинога қўшимча қурилма тиклаш бўйича ҳеч ким Маданият вазирлигидан рухсат расмийлаштирмаган"ини билдирди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG