Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:53

Лола Каримова адвокати Озодлик мақоласига жавоб берди


Марҳум Ислом Каримовнинг хотини Татьяна Каримова ва Лола Каримова Ислом Каримов дафн маросимида.
Марҳум Ислом Каримовнинг хотини Татьяна Каримова ва Лола Каримова Ислом Каримов дафн маросимида.

19 октябрь куни Озодлик сайтида чоп этилган “Лола Каримова Ғарб матбуотига "ҳуқуқий чоралар" билан таҳдид қилмоқда” деб номланган мақолага Лола Каримова ва Тимур Тиллаевнинг АҚШдаги адвокати Mark F.Raymond томонидан 30 октябрь куни Озодликнинг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Ben Herman (Бен Ҳерман) номига ëзилган мактуб-муносабат юборилди.

Адвокат сўровига кўра¸ Озодлик бу мактуб таржимасини тўлиғича чоп этмоқда.

__________________________________________________________

Биз сизга яна бир бор Озодлик радиосининг мижозларимизга нисбатан нохолислигини кўрсатувчи яна бир мақола муносабати билан ëзмоқдамиз. 19 октябрь куни Озодлик радиоси Интернетда “Лола Каримова Ғарб матбуотига "ҳуқуқий чоралар" билан таҳдид қилмоқда” деб номланган мақола эълон қилди. Бу мақола ҳам яна бир бор тадқиқ қилинмаган туҳмат ва ғийбатлар билан тўла ва мавзу юзасидан мувозанатли муносабатдан холидир.

Масалан¸ мақоланинг "Ҳужжатлар 100 фоиз ҳақиқий!" деб номланган бўлимида журналист Yann Philippin (Лола Каримова ва Тимур Тиллаевларнинг оффшордаги ширкат ва банк ҳисоблари ҳақида 13 октябрь куни эълон қилинган журналистик суриштирув муаллифи¸ Франциядаги Mediapart ҳафталиги мухбири – таҳр.) дан узундан-узун иқтибос келтиради. Бу иқтибосда Yann Philippin ўз мақоласига асос бўлган манба ва ҳужжатлар ишончлилигига “шубҳаси йўқ”лигини иддао қилади. Озодлик мақоласи Philippinнинг асоссиз хулосаларини¸ у тилга олган манба ëхуд ҳужжатларни мустақил тафтиш қилмай туриб¸ чоп этади. Амалда эса¸ Yann Philippin таянган манба жаноб Тиллаев бизнесининг аламзада собиқ консультанти ва унинг жаноб Тиллаев ва унинг ширкатларига нисбатан қилган айни айбловлари Дубай суди томонидан асоссиз деб топилган. Агар Озодлик радиосида ҳалол ва мувозанатли мақола ëзиш нияти бўлганда эди¸ собиқ консультант томонидан тўқилиб¸ Yann Philippin томонидан такрорланган сохтакорликлар устида ўз суриштирувини ўтказган бўларди.

Бундан ташқари¸ Mediapart мақоласи таянган манба ва ҳужжатларни савол остига олганимизни била туриб¸ (мақолада жаноб Philippinдан келтирилган иқтибосда унинг манбаси ишончлилигини шубҳа остига олганимиз айтилади) Озодлик радиоси биздан бу манбани очиқлашнигина сўраб¸ бизга манбанинг мутлақ ишончсизлигини намойиш қилиш имконини бермади.

Озодлик радиоси мақоласи қарийб тўлиғича Mediapart мақоласига асосланиб¸ ундан мўл-кўл иқтибослар келтирса-да¸ Озодлик оригинал мақолада кўтарилган ҳар бир жиҳатга бирма-бир берилган инкорларимизни ўз мақоласига қўшмайди¸ бунинг ўрнига судга бериш ҳақида “ғазабнок” таҳдид қилганимиз ҳақидаги кичик эътирозни танлайди¸ холос. Албатта¸ ҳар қандай адвокатнинг ўз мижозлари ҳақидаги асоссиз ва туҳмат мақолаларга нисбатан барча ҳуқуқий чораларни ишга солиш билан жавоб қайтариши на “ғазабнок” ва на ноодатийдир. Бу шунчаки факт¸ холос. Бундан ҳам ëмонроғи¸ Mediapart ўз мақоласига қилинган асоссиз айбловларга нисбатан бизнинг узун жавобимизга линк берган бўлса¸ Озодлик радиоси мақоласи бизнинг оригинал мақолага берган жавобимизни эътиборсиз қолдиради.

Энг камида¸ Озодлик радиоси ўзининг туҳмат мақоласига жавобимизни қуйидагича чоп этишини кутамиз:

Озодлик радиосининг Mediapartнинг жаноб ва хоним Тиллаев(а)лар ҳақидаги мақоласи ҳақидаги мақоласи жаноб Тиллаев ширкатининг аламзада ва ўзини дискредитация қилган собиқ консультанти томонидан тузилган асоссиз айбловлар билан тўлдирилган. Афсусларким¸ на Mediapart ва на Озодлик радиоси ўзини ëмон актëр учун кўр-кўрона минбар бўлишдан тия олди ва бунинг ўрнига нотўғри маълумот¸ ғийбат ва туҳматга асосланган мақола чоп қилишни афзал билди. Жаноб ва хоним Тиллаев(а)лар мақоладаги кўплаб асоссиз ва шиширилган иддаоларни қатъиян инкор қилади.

Мақолада тилга олинган Scottish Limited Liability компанияларига келадиган бўлсак¸ на жаноб Тиллаев ва на хоним Тиллаева бу ширкатлардан бирортасининг эгаси эмас ва бу ширкатларнинг ички ишлашига оид бирор маълумотга эга эмас.

Мақолада SecurTrade молияси ҳақида келтирилган фикр ва хулосалар мутлақ нотўғри. Ширкатнинг молиявий ҳужжатлари унинг сотиб олаëтган товарлари¸ харажати¸ қарз ва даромадини акс эттиради ва уларнинг ҳаммаси рисоладагидай. Бундан ташқари¸ Дубай маҳкамаси чиқарган қарорда уларнинг қонунийлиги¸ ҳақиқий товарларнинг легал олди-бердиси экани тасдиқланди ва бунинг акси бўлган айбловлар рад этилди¸ инкор қилинди. Бу ширкат бир йилда минглаб олди-берди қилади. Ширкатнинг сохталаштирилмаган ҳақиқий ҳужжатлари ҳам бу ўтказмаларнинг исталганида хато борлигини кўрсатиши мумкин¸биз бирор ширкатнинг 100 фоиз хатодан холи эмаслигини тан оламиз ва бу ширкатнинг ҳам бундай хатоликда мустасно эмаслигини эътироф этамиз. Ширкат қонуний бизнес¸ ниҳоятда катта миқдордаги ўтказмаларга аралашган ва учинчи томон тарафидан мунтазам текширув ва аудитдан ўтказилади ва уларнинг ҳаммасидан рисоладагидай ўтган.

Бизнес учун таъсис этилган бундай тизим тури инсофсиз ва номақбул сабаблар эмас¸ балки соғлом¸ ақлли ва қонуний бўлгани учун дунë бўйлаб кенг тарқалган. Жаноб Тиллаевнинг бизнес структураси унинг ҳуқуқий ва молиявий маслаҳатчилари томонидан берилган тавсиялар асосида ташкил этилган ва улар жаноб Тиллаев билан ҳамкорлик қиладиган банк ва компаниялар томонидан кенг кўламли текширувлардан ўтган ва структуранинг қонунийлиги¸ хусусан¸ уларга учинчи қўл олувчилар/сўнгги мижозларга жаноб Тиллаевнинг бевосита ëки билвосита эгалик қилмаслиги тасдиқланган. Бир қатор мустақил ва юқори даражада регуляция қилинган учинчи томон жаноб Тиллаев ва унинг бизнеси устида кенг кўламли текширувлар ўтказди ва бу бизнес фаолиятининг рисоладагидай¸ барча қонунларга мос экани ҳақида хулоса чиқарди.

Илтимос¸ туҳмат мақолага жавобимизнинг тўлиқ чоп этилишини тасдиқланг.

Самимият билан¸

Mark F. Raymond

XS
SM
MD
LG