Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 15:07

Массачусетс технология институти сунъий зако тадқиқотларига $1 млрд сармоя ётқизади


Массачусетс технология институти.
Массачусетс технология институти.

Массачусетс технология институти асосан компьютер технологиялари ва сунъий зако масалаларини ўрганиш билан шуғулланадиган коллеж қуриш учун 1 миллиард доллар ажратади.

Кейинги йилда очилиши кутилаётган коллежга 50 нафар янги ходим ёлланади. Бундан ташқари, университетнинг бошқа бўлимлари ходимлари ҳам коллежда ишлайди.

Лойиҳани амалга ошириш учун университет аллақачон 650 миллион доллар маблағ тўплаган.

Лойиҳага энг кўп маблағни Blackstone Group ширкати директори Стивен Шварцман ажратган. Тадбиркор бундай қарорга келишига сунъий зако соҳасига сармоя ётқизиш бўйича АҚШ Хитойдан ортда қолаётган туртки бўлганини айтди.

Университет ректори Мартин Шмидтдан сунъий зако этикаси ҳақида сўралганда, янги коллежда этика масаласига катта эътибор қаратилишини айтди.

Массачусетс технология институтида кейинги 70 йил ичида бундай йирик ўзгаришлар бўлмаган эди. Университетда йирик ўзгаришлар охирги марта ўтган асрнинг 50-йилларда рўй берган. Ўшанда Гуманитар фанлар, санъат ва ижтимоий фанлар мактабига асос солинган.

XS
SM
MD
LG