Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:59

Москвада марказий осиёлик шоир ва мусиқачилар учун "Элчихона" очилмоқда


Мусиқачилар ва шоирлар ёшлари чекланмаган
Мусиқачилар ва шоирлар ёшлари чекланмаган

Москвада марказий осиёлик шоир ва мусиқачилар учун махсус лойиҳа иш бошлайди. “Посольство” (“Элчихона”) деб номланган маданий майдончага Москвада муҳожирликда юрганлар, хусусан, ўзбек маданияти ва санъати намояндалари таклиф этилмоқда.

“Посольство” лойиҳасининг асосий мақсади миграция шароитида Москвада яшаш тажрибасини англаб етиш ва Марказий Осиёдан келган адиблар ва мусиқачиларнинг Россия пойтахти маданиятининг бир парчаси сифатида шакллантиришдир", - деди лойиҳа ташаббусчиси - V-A-C жамғармаси вакили Евгений Ухмилин

Унинг Озодликка айтишича, яқин келажакда бошқа лойиҳалар ҳам ишга туширилади.

- Биз рус тилида ижод қилиш монополияси мавжуд Москвадек шаҳарда ўз ижоди ва кечинмалари билан таништириш имконини марказий осиёлик меҳнат мигрантлари, жумладан ўзбек шоир ва мусиқачиларига бермоқчимиз. Кейинчалик танлаб олинган шеърий ва мусиқий асарлар асосида биз тўплам чиқарамиз. Бу бир маротабалик лойиҳа эмас - Некрасов Кутубхонасида фаолият кечалари давом этаверади. V-A-C жамғармаси ташаббуси билан яқин келажакда замонавий маданият маркази ишга туширилади. “Посольство” лойиҳаси кейинчалик шу марказнинг бир қисмига айлантирилиши кўзда тутилган. Биз аввал бу таклифимиз муҳожирларни қизиқтира оладими-йўқми - шуни билмоқчимиз, - деди Евгений Ухмилин

Жамғарма вакили шоирлар гуруҳи 4 тил - ўзбек, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида фаолият юритишини маълум қилди.

Шунингдек, яқин келажакда оналар-болалар ҳамда ўсмирлар учун ҳам лойиҳаларни тақдим этиш режаси борлиги айтилди. “Посольство” лойиҳаси ёзда Москванинг “Фили” паркидаги катта фестиваль билан якунланиши кутилмоқда. Унда барча иштирокчилар ўз асарларини намойиш этадилар.

Ушбу устахона кураторлари орасида Андрей Родионов, Абдумамат Бекмамадов ва V-A-C жамғармаси вакиллари, олиб борувчилар орасида шоирлар Павел Банников, Жанна Сабаева ва Санжар Янишчевлар борлигини кўриш мумкин.

V-A-C жамғармасидан ташқари маданий анжуманни ташкил этишда “Помир-Москва”, Некрасов Кутубхонаси, “Фили” парки, “Фарғона” ахборот агентлиги ва Марказий Осиёнинг Москвадаги қатор уюшмалари иштирок этмоқда.

Мусиқа бўлимига ҳар қандай замонавий ёки анъанавий услуб ва жанрларда ижро этувчи санъаткорлар қабул қилинади. Лойиҳа иштирокчилари бошқалар билан фикр ва тажриба алмашиши, кейинчалик эса “Посольство” лейбли орқали ўз композицияларини тақдим этишлари мумкин.

Махсус устахоналарда ташкил этилган машқлар Москванинг Некрасов номидаги Кутубхонасида икки ҳафтада бир ҳозирча 27-28 майдан июнь ойи ўрталаригача уюштирилади.

25 апрелгача ташкилотчилар томонидан танлов эълон қилинди, бироқ аризалар ўқув машқлар бошлангунгача ҳам қабул қилиниши айтилди.

Даъвогарлар ўзлари ҳақида қисқа ҳикоя ва ўз асарларидан парчалар битилган хатни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этмоқлари лозим. Шоирлар камида иккида асар, мусиқачилар - мусиқа аудиотасмаси ёки видео тақдим этишлари мумкин.

Аризалар +7(926)411-08-42 рақами орқали WhatsApp мессенжерига ёки embassy@v-a-c.ru электрон почта манзили бўйича юборилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG