Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2020, Тошкент вақти: 18:44

Мордовия депортация қамоғида сақланаëтган ўзбекистонликлар консулликдан ëрдам кутмоқда


Россиянинг Мордовия республикасида жойлашган "Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш маркази"дан (халқ тилида "депортация қамоқхонаси") Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари бир неча ойдан буён депортация қилинишини кутиб ётганини билдирди.

Мигрантлар ёллаган адвокатга кўра¸ Ўзбекистон консуллиги бу вазиятда “маҳаллий прокуратура ёрдам бера олмасагина” кўмаклашиши мумкинлиги ҳақида жавоб берган.

Депортация лагерида ушлаб турилган муҳожирларнинг Озодликка тақдим этилган рўйхатида Қуронбоев Эркабой (1989 йилда Хоразмда туғилган), Машарипов Охун (1993 йилда Хоразмда туғилган), Яхшибоев Илҳомбой (1988 йилда Жиззахда туғилган) ва Амонов Олимжонлар (1993 йилда Самарқандда туғилган) исмлари келтирилган.

- Шу йилнинг 19 апрелида келдик бу ерга – шу вақтдан бери ётибмиз. Документларимиз ҳаммаси жойида эди, 3 йиллик РВП - “вақтинчалик яшаш рухсатномамиз” ҳам бор эди. Мордовия Республикаси, Рузаевка шаҳри, Чичаева кўчаси 3 уй манзили бўйича марказимиз жойлашган. Бизни жўнатишга суд приставига терговчи рухсат бермабди. У сабабини айтмасдан, “гувоҳ сифатида” ушлаб ўтирибди экан, айтмаяпти нималигини, деди мазкур рўйхатдагилардан бири хонқалик Эркабой Қуронбоев Озодлик билан суҳбатда.

Маҳбуслар Қуронбоев Эркабой, Машарипов Охун, Яхшибоев Илҳомбой ва Амонов Олимжон.
Маҳбуслар Қуронбоев Эркабой, Машарипов Охун, Яхшибоев Илҳомбой ва Амонов Олимжон.

​Эркабой Қуронбоевга кўра¸ Хорижликларни сақлаш марказидa ойлардан бери сақланаëтган ўзбекистонликлар орасида оғир касал ва даволанишга муҳтож эканига қарамасдан 5 ойдан бери қамоқ шароитида ушлаб турилаëтган жиззахлик Илҳомбой Яхшибоев бор:

- Ёши 30 ёшда Илҳомбойнинг. Бир айтдилар – “судорога”, кейин яна қандайдир ташхис қўйдилар. Вақти-вақти билан ҳушидан кетиб, йиқилиб қолади. 4-5 ой бўлаяпти унга. Унга рус тили бўйича сертификатни қалбакилаштиришда айблаб, жиноят иши очишган, ваҳоланки ўша ҳужжатга патент беришган. 3 ойдан кейин “фалшивий экан” деб, бу ерга видворениега олиб келишган. Бу ерда жами 4 киши қолдик, дейди Эркабой.

Озодлик гаплашган мигрантлар ҳимоячиси Ғолибжон Набиев ўзбекистонликларнинг Россия ва халқаро қонунларга хилоф равишда асоссиз ушлаб турилганини айтади:

- Буларни 3 ой олдин “регистрациянг қалбаки”, деб ушлашган. Бу йигитлардан иккита хоразмлиги жиноий иш бўйича гувоҳ сифатида ўтаяпти экан. Уларга “майда безорилик” расмийлаштириб, 2 минг жарима ва “видворение» белгилаяпти ва спецприёмникка жойлаштираяпти. Россия қонунчилиги бўйича, тергов муддати 2 ой, лекин буларнинг иши 3 ойдан бери адвокатлари ёрдамида чўзилаяпти. Ўзбекистондаги яқинлари менга мурожаат қилишди. Терговчи “Мен “видворение“ билан шуғулланмайман”, деяпти. Спецприёмникка борсам – судга, судга борсам – ижрочилар ҳал қилади, ижрога борсам – миграция хизмати дейди, у ерга борсам – терговчи хат берганини айтади. “Терговчининг хати суд қароридан устун бўлмайдику!”, десам “Ҳа”, дейди, аммо қўйиб юбормаслигини айтади, деди адвокат.

Рузаевкадаги Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш маркази раҳбари Алексей Чурмаев Озодлик билан суҳбатда ўзбек муҳожирларининг узоқ вақт ушлаб турилгани учун масъулиятни Россия суд тизими зиммасига юклади:

- Бизнинг вазифамиз – муҳожирларни бадарға қилингунга қадар вақтинчалик сақлаш. Депортация ишлари билан суд ва суд приставлари шуғулланади. Айримлари муайян тартибларга кўра узоқроқ вақт ушлаб турилади - масалан, терговда бўлса, қолганлари тезда жўнатилади. Суд тизимимиз шунақа, деди идора мулозими.

Ўзбекистонлик тутқунлар масаласида маҳаллий прокуратурага ариза ташлаган адвокат Ғолибжон Набиев бир кун олдин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига мурожаат қилиб кўрганини ҳам билдирди:

- Посольствога мурожаат қилиб кўрдим. “Сен адвокат, биз нима ёрдам қила оламиз сенга? Мени ўрнимда бўлганингда нима қилардинг?” деяпти - исмини ҳам билмайман – бир консул. Кўп нарса уларнинг ваколатига боғлиқ, чунки улар Россияга келган фуқароларга жавобгар шахсдир. 3 ойдан ошиқ спецприёмникда ушлаб туриши – бу адолатсизлик! “Сиз прокурордан хат олинг, агар ундан қониқмаса – кейин бизга келинг, биз шикоят қиламиз!”, деди. Унгача вақт ўтиб кетадику! Одамларнинг СИЗОда бир кунини айтмайсизми, деди ҳуқуқшунос.

Россиядаги Хорижликларни вақтинчалик сақлаш махсус приёмникларида ойлаб ва ҳатто йиллаб қолиб кетаётган ўзбек муҳожирларига Ўзбекистон консуллигининг ҳозиргача амалий ëрдам бергани Озодликка маълум эмас.

18 июль куни Озодлик мухбири Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси¸ хусусан¸ консуллиги расмийлари билан боғлана олмади - телефон рақамларига ҳеч ким жавоб бермади¸

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG