Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 05:33

Россиялик амалдорлар Москва намойишларини чет эл фитнаси деб атамоқда


Георгий Оганезов экани аниқланган кишини Россия полицияси махсус бўлинмаси ходимлари 3 августда мажбуран ҳибсга олган эди, ундан “Настояшчее время” телеканали диктори Тимур Олевский интервю олмоқда.

АҚШ элчихонасидан билдирилган огоҳлантириш ундан олдинги бошқа кўплаб огоҳлантиришларни эсга туширди.

Россия пойтахтида истиқомат қилаётган АҚШ ватандошларига 2 август куни йўлланган хабарда улар рухсат этилмаган норозилик намойиши бўлаётган жойларга бормаслик, ўша ерда полиция ходимлари кўп бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирилган эди.

Ушбу постга илова қилинган рус тилидаги харитадан норозилик тадбири ташкилотчилари нусха олиб, уни норозилик йиғини ёки намойиш эмас, “сайр” деб атаган эди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги буни АҚШнинг ўз мамлакати ички ишларига аралашув деб баҳолади.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси бизнинг ички ишларимизга фаол аралашмоқда, харитада норозилик намойиши, “сайр” маршрути батафсил кўрсатиб берилди, ‒ деди вазирлик матбуот котиби Мария Захарова 4 августда давлат телевидениеси орқали.

Москвадаги норозилик намойишлари ва ҳукумат танқидчиларининг келаси ойда шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда қатнашишга интилиши мухолифатнининг Кремль билан тўқнашуви сифатида кўзга ташланмоқда.

Ҳар томондан сиқувга олинган мухолифатнинг энг муҳим вазифаси айни кунда конституцияда белгилаб қўйилган йиғинлар ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланиши, номзодлари сайловда мавжуд қонун-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда қатнашиши жамиятда тўғри қабул қилинишига эришишдир.

Бироқ улар давлат телевидениесида бунақа кўрсатилаётгани йўқ.

27 июлда бўлиб ўтган норозилик намойишини, унда 1300 дан ошиқ одам ушлангани ҳамда ижтимоий тармоқлар ва чет эл ОАВ олиб кўрсатганига қарамай, давлат телеканаллари ёритмади.

Орадан бир кун ўтиб эса машҳур давлат телевидениеси бошловчиси Владимир Соловьёв ташкилотчилар митингда қатнашиш учун Москва ташқарисидан одам ёллаганини иддао қилиб чиқди.

Мақсад полицияни уларга қарши гиж-гижлаш эди.

Ўша куни Кремлга яқин бизнес доиралари назоратидаги РЕН-ТВ Москва шаҳар думасига бўлғуси номзодлар намойишда ўзлари қатнашиш учун гўё бошқаларни ёллагани, айрим мухолифат раҳбарларининг АҚШ разведкасига алоқаси борлиги ҳақида хабар тарқатди.

3 августдаги норозилик намойишидан бир неча кун олдин Москва шаҳри мэри Сергей Собянин ТВ-центр телеканалига берган интервюсида намойишчилар шаҳар мэриясига ҳужум қилишга шайланмоқда, шу сабабли уларнинг хатти-ҳаракатлари полицияни кескин чоралар кўришга мажбур қилди, дея иддао қилганди.

Ташкилотчилар ва кузатувчилар мэрнинг сўзларини “қуруқ ва сохта даъволар” деб атади.

Чет эл разведкасининг аралашуви ҳақидаги гапларга полициянинг ўзидан бошқа ҳеч ким ишонмай қолди.

Митинг вақтида ушланган бир киши аслида четда турганига қарамай, икки кунлик ҳибс вақтида полиция ходими уни ҳақорат қилганини айтди.

Михаил Биканов деган киши полиция ходимининг, “Йигитлар, ҳеч нарсани тушунмаяпсизлар. Назорат остида турибсизлар. Марказий разведка бошқармаси сизларни ўйнатяпти. Намойишлар энди бошланяпти. Бу тузумни ағдариб ташлаб, Россиянинг ресурсларини қўлга олишдай узоқ кампаниянинг бир қисми, холос”, деган гапларини эслади.

Шундан сўнг Захарова АҚШ Россиянинг ички ишларига аралашаётгани хусусида зикр этилган баёнотни берди.

Ушбу баёнот 2011-12 йилларда Путининнг президентликка қайтиши билан боғлиқ сайлов қаллобликларига қарши кўча намойишлари вақтидаги Кремль иддаоларини эсга туширади.

Ўшанда Путин давлат котиби Ҳиллари Клинтонни АҚШ Давлат департаменти россиялик фаолларга “иши”ни рағбатлантиришга оид “сигнал” берганликда айблаган эди.

Россиянинг камида бир телехабарида полициянинг махсус бўлинмаси зобитини шафқатсиз қонунбузарлик жабрдийдаси қилиб кўрсатишга уриниш бўлди.

2011-12 йиллардаги намойишлар вақтида ҳам бир қанча рус фаоллари полицияга қарата асфальт бўлаклари отиб, уларни ярадор қилганликда айбланган эди.

Шарҳларни кўринг (1)

XS
SM
MD
LG