Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:55

Москва метросида ўзбек муҳожири поезд тагида қолиб ҳалок бўлди (ВИДЕО)


Москва метросида поезд йўлига йиқилиб тушган ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди. 25 яшар ўзбек мигранти яқинлашиб келаётган поезд остига ўзини ташлагани айтилмоқда.

27 ноябрь, соат 16:45 атрофида Москва метрополитенининг “Юго-Западная” метро бекатида рельсга қулаб тушган шахс келаётган поезд остида қолди.

Москва шаҳар полициясининг метрополитендаги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Алексей Мишляевнинг Озодликка тасдиқлашича, ҳалок бўлган шахс 25 яшар Ўзбекистон ватандоши бўлган.

- Машинист поездни зудлик билан тўхтатишга уринган, аммо поезд инерция билан йўловчи устига чиқиб кетган, деди Алексей Мишляев.

Интернет тармоғида пайдо бўлган видеода қутқарувчилар тўхтаб турган поезд остида қолган йигитни олишга уринаётганини кўриш мумкин.

Error rendering VK.

Қутқарувчилар жасадни олиб чиқишга 40 дақиқа вақт сарфлагани маълум бўлди.

Ҳодиса жойига етиб келган “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ўзбек муҳожири олинган жароҳатлардан метронинг ўзида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Тергов ходимлари поезд босиб кетган ўзбекистонликнинг шахси аниқлангани, аммо ҳозирча унга оид маълумотлар сир тутилаётганини хабар қилмоқда. Метро полицияси видеоназорат камераларини кўздан кечираётгани, поезд машинисти ва ҳодиса гувоҳларини сўроқ қилаётгани маълум бўлди.

Озодлик терговчилардан олган дастлабки маълумотларга кўра, машинист номаълум шахс ўзини поезд тагига ташлаб юборгани тўғрисида кўрсатма берган.

Бахтсиз ҳодиса туфайли Москва метрополитенининг "Румянцево", "Саларьево", "Юго-Западная" ва "Проспект Вернадского" станциялари вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатди. Соат 17:30 ларда бу линиянинг барча станцияларида поездлар қатнови қайта тикланди.

Текширув ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG