Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:38

Навальний якшанба кунига режаланган намойишлар олдидан россияликларни "қўрқмаслик"ка чақирди


Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Алексей Навальний видеоконференция тарзида ўтган апеляция маҳкамасида - 28 январь, 2021
Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Алексей Навальний видеоконференция тарзида ўтган апеляция маҳкамасида - 28 январь, 2021

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний қамоқдан туриб тарафдорларини оммавий равишда яна бир бор умуммиллий намойишларга чиқишга чақирди. Айни пайтда Россия бўйлаб унинг жамоаси фаолларини ҳибсга олишлар давом этмоқда. Расмийлар одамларни рухсат этилмаган намойишчиларда иштирок этишнинг оқибатларидан огоҳлантирмоқда.

Ўзининг веб-сайтида жойлаштирилган мурожаатида тергов ҳибсхонасида сақланаётган Алексей Навальний россияликларни қўрқувни четга суриб, барча шаҳарларда янги акциялар ўтказишга чақирган.

“Яна кўчага чиқинг, ҳеч нарсадан қўрқманг. Зулм ва коррупция ҳукмрон давлатда ҳеч ким яшашни истамайди. Биз кўпчиликмиз”, дейди Навальний 28 январда эълон қилинган хатида.

Навальний ва унинг жамоаси навбатдаги митингларни 31 январь кунига режалаштирган.

Ўтган ҳафта, полиция тазйиқига қарамай, Россия бўйлаб Навальний ҳимояси учун ўтказилган норозилик акцияларида юз минглаб одам қатнашган. Норозилик чиқишлари чоғида 4 мингга яқин одам ҳибсга олинган.

Санкт-Петербург маҳкамаси шаҳардаги Навальний штаби етакчиси Ирина Фатьяновага 10 кунлик ҳибс муддати белгилади. Иринанинг сафдошлари Твиттерда хабар беришича, у рухсат этилмаган йиғилишларни ташкил этишда айбдор, деб топилган. Ирина айни айблов билан аллақачон 7 кунлик ҳибс муддатини ўтаётган эди.

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар намойишлар ва Навальний ҳақида нима демоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:18 0:00

Мухолифатчи Алексей Навальний 17 январь куни Берлиндан Москвага учиб келиши билан қўлга олинган. Германияга у ўтган йил ёзида “Новичок” моддаси билан заҳарланиши ортидан олиб кетилган ва ўша ерда даволанганди. Навальний Россия пойтахтида қўлга олинганидан бир кун ўтгач, 30 кунлик ҳибс муддатини ўташ учун тергов ҳибсхонасига йўлланган.

Германияда беш ой даволанган Алексей Навальний 17 январь куни Россияга учиб келганидан кейин ҳибсга олинганди. У шартли равишда қамоққа ҳукм қилинган шахс сифатида хориждалик пайти синов муддати шартларини бузганликда айбланмоқда. У 30 кунлик ҳибс муддатини ўташ учун “Матросская тишина” тергов ҳибсхонасига йўлланган. Навальний айнан Путин буйруғи заҳарланганини айтиб, тергов ҳибсхонасига олиб кетилишидан олдин россияликларни “кўчаларга чиқишга” чақирган.

2 февралда бўлиб ўтадиган суд жараёнида Навальний уч ярим йилга қамалиши мумкин.

28 январь куни бўлиб ўтган маҳкама Навальнийга берилган 30 кунлик ҳибс муддатини ўзгаришсиз қолдирди. Суд жараёнида видеоалоқа орқали қатнашган Навальний ҳибсга олинишини «ўзи ва бошқа барча инсонларни қўрқитиш воситаси ҳамда Россияда оддий ҳолга айланган қонунсизлик рамзи» деб атади.

Ой охирига режалаштирилган намойишлар бошланмасиданоқ полиция Навальний жамоаси ва тарафдорларини ҳибсга ола бошлади. Полиция шунингдек, ҳар қандай рухсат этилмаган намойиш куч билан тарқатилишидан огоҳлантирган.

Навальний бошчилик қиладиган Коррупцияга қарши кураш фонди Геленжик яқинидаги Владимир Путиннинг 1,35 миллиард доллар деб баҳоланган саройи ҳақида суриштирувини эълон қилганди. Қарийб 2 соатлик видео ҳозиргача 100 миллион мартадан кўпроқ кўрилган.

Путин суриштирувни “компиляция” деб атаган ва бу сарой ўзига қарашли эмаслигини айтган.

XS
SM
MD
LG