Линклар

Шошилинч хабар
02 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:37

Андижонлик ўқитувчи ишдан бўшатилди. У 7 яшар қизчага жинсий тажовуз қилганликда гумонланмоқда


Иллюстратив расм
Иллюстратив расм

Андижон вилоят, Бўз туманидаги мактаблардан бирининг 30 яшар мусиқа ўқитувчиси 15 декабрда 1- синф ўқувчисини дарсдан кейин олиб қолиб, унга жинсий тажовуз қилганликда гумон қилиниб, текширув бошланди.

Андижон вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мулозимнинг 27 декабрь куни Озодликка маълум қилишича¸ “текширув доирасида Бўз туман халқ таълими бўлимига юборилган талабнома асосида гумонланувчи ишдан четлатилган”.

15 декабрь куни бўлган воқеа 27 декабрдан бошлаб Андижон вилоят ҳокимининг ëшлар сиëсати ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Серобиддин Исмоилов тарафидан назоратга олинди¸ деди вилоят халқ таълими бошқармасининг Озодлик суҳбатлашган мулозими.

Нима бўлган эди?

Андижон вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мулозимнинг Озодлик мухбирига айтишича¸ 15 декабрь куни Бўз туман ИИБ сига шу туманда яшовчи отаси биринчи синфда ўқийдиган қизини етаклаб келиб, мактаб ўқитувчиси қизимга тажовуз қилди, дея ариза ëзган:

- Ариза юзасидан тезда оператив амалиëт ва экспертиза ўтказилди. Мактаб ўқитувчиси (исм-фамилияси Озодликда мавжуд - таҳр.) устидан терговгача бўлган назорат-суриштирув бошланди. Қизнинг отаси ўз аризасида мактабнинг мусиқа ўқитувчиси қизнинг кўзини боғлаб қўйиб орал сексга мажбурлагани ва қизнинг иштонини ечиб баданини пайпаслагани юзасидан шикоят қилган¸ деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мулозим.

Унинг қўшимча қилишича¸ гумон қилинувчи Ўзбекистон ЖК 118-модданинг "д" қисми (14 ëшга тўлмаган шаҳснинг номусга тегиш) ва 119-модда "д" қисми (14 ëшга тўлмаганини билиб туриб жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича ишни малакалаш учун экспертиза ўтказилган:

- Суриштирув вояга етмаганлар бўйича ИИБ инспектори¸ прокуратура вакиллари иштирокида ўтказилгани ва экспертиза қилингани учун иш сал чўзилди. Гумонланувчи 48 соат ҳибсда сақланиб¸ туманнни тарк этмаслик шарти билан уйига қўйворилди. Эртага суриштирув қисми тугаб жиноят иши очилади¸ деди Андижон вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мулозим.

Андижонлик ўқитувчи ишдан бўшатилди. У 7 яшар қизчага жинсий тажовуз қилганликда гумонланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

Мусиқа ўқитувчисининг туманни титратган "фокус-мокуси"

Фарзанди Бўз туманидаги мактабда таълим оладиган андижонлик ота (жабрланувчи қиз мактабдошининг отаси) Озодлик радиосига “туманни титратган воқеани” айтиб берди:

- Мактабда ишлайдиган мусиқа ўкитувчиси 1-синфда ўқийдиган кизни хонасига олиб кириб, "фокус кўрсатайми", деб кўзини боғлаб кизнинг оғзига ифлос ишини қилган. Ечинтириб у ëқ¸ бу ёқларини ҳам эзиб кўрган. Қизча уйига келиб кўнгли айниб беҳузур бўлган. Аяси сўраганда, "домламиз фокус кўрсатаман, деб кўзимни боғлаб, оғзимга бир нима тиқди, иштоними ечди", деб айтган. Ҳозир Бўз туманида ҳамма шуни гапираяпти¸ деди бўзлик.

Ўқитувчи ишдан бўшатилди

Воқеа ҳақида Озодликка 27 декабрь куни изоҳ берган Бўз туман Халқ таълими бўлими мулозимига кўра¸ ўқитувчи ишдан бўшатилган:

- ИИБ дан келган талабнома асосида мактабнинг мусиқа ўқитувчиси ишдан бўшатилди. Шу билан биргаликда ўқитувчиларнинг маънавий тарбияси бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда¸ деди мулозим.

Биринчи марта эмас...

Андижон туманларидаги мактабларда вояга етмаган қизларни зўрлаш биринчи марта бўлаëтгани йўқ. Андижон вилоят, Балиқчи туманидаги мактаблардан бирида ўқийдиган 5-синф ўқувчисини муқаддам судланган 36 яшар йигит зўрлагани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

2015 йилда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 343-сонли болалар боғчасининг қоровули, 22 яшар йигит боғча тарбияланувчиси бўлган 6 ёшли ўғил болани зўрлаганлиги воқеаси ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG