Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:16

Фотожамланма: Қорақалпоғистон воқеалари бўйича суд жараёни суратларда


28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида шу йил февралида Қорақалпоғистонда содир бўлган намойишлар ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 нафар шахс устидан суд жараёни бошланди.

Даулетмурат Тажимуратов ва бошқалар Ўзбекистон ЖКнинг 10 га яқин моддаси, жумладан, оммавий тартибсизликлар уюуштириш ва конституциявий тузумга тажовузда айбланмоқда.

1-2 июль куни юз берган ва зўравонликларга айланиб кетган намойишлар чоғида, расмийларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган.

Намойишчилар Ўзбекистон конституциясининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳририда Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ва референдум орқали Ўзбекистондан ажралиб чиқиши ҳуқуқига доир моддалар бекор қилинишидан норозилик билдиришган.

Ҳьюман Райтс Уотч (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзбек хавфсизлик кучлари Нукусдаги намойишларни бостириш чоғида "ҳаддан ташқари куч қўллагани"ни айтган.

28 ноябрь куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси суд жараёнини яқиндан кузатаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматини очиқликни таъминлаш ва хавфсизлик кучлари қонунларни бузган бўлса, уларни жавобгарликка тортишга чақирди.

XS
SM
MD
LG