Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2024, Тошкент вақти: 19:42

Сохта табибларга нисбатан жавобгарлик жорий этилмоқда


Ўзбекистон Сенати
Ўзбекистон Сенати

Олий Мажлис сенатининг 21 сентябрь кунги 57-ялпи мажлисида халқ табобати соҳасидаги фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан фуқароларни даволашга уриниш учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган қонун маъқулланди.

Амалдаги тартибга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги махсус комиссия ижозатини олган шахслар халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланишга ҳақли. Аммо қонунчиликда бу борада тегишли лицензия олмай тиббий хизмат кўрсатиб келаётган шахслар, яъни сохта табибларга нисбатан жавобгарлик чоралари назарда тутилмаганди.

"Жин чиқариш": ССВ аҳолини "сохта табиб"лардан огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:17 0:00

Сенат хабарида таъкидланишича, бунинг оқибатида фуқаролар сохта табибларнинг қурбонига айланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, сохта табиблик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 30 бараваригача жарима ва 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазолари жорий этилмоқда.

Қонун билан мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда табиблик иддаоси билан чиққан шахсларнинг соғлом ақлга зид даволаш усуллари акс этган видеолар кўпайгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG