Линклар

Шошилинч хабар
14 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:49

ЮНЕСКО: Ўзбекистон Чотқол ва Угом дарёлари ўзанини вайрон қилган


Угом дарёси. “Чегарасиз дарёлар” фонди сайтидан олинган сурат.
Угом дарёси. “Чегарасиз дарёлар” фонди сайтидан олинган сурат.

ЮНЕСКО Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Ғарбий Тян-Шан табиий ҳудудини ўзлаштиришни бошлашга доир режаларидан хавотирда эканини билдирди. ЮНЕСКО миссияси ва Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи (ХТҚИ)нинг ушбу мамлакатларга ташрифи якунлари бўйича “Чегарасиз дарёлар” фонди эълон қилган хабарномада шу ҳақда сўз боради.

Фонд маълумотига кўра, миссия бу уч мамлакат режаларига жавобан ҳамда “Ғарбий Тян Шан” Жаҳон табиий мероси трансчегаравий объектининг жорий ҳолатини аниқлаштириш мақсадида ташкил қилинган.

Хабарномада айтилишича, Қирғизистоннинг Чотқол туманида ноқонуний тарзда олтин қазиб олинмоқда, Чотқол дарёсида эса ГЭС қуриб дарё қайирини сувга бостириш ҳамда сув омбори ёқалаб Талас – Чотқол – Тошкент транзит автойўлини қуриш режаланмоқда.

Шоввозсойни фош қилган фаол АҚШда бошпана изламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00

Қозоғистонда ҳукумат Угом дарёсида қурилажак ГЭС каскади ҳамда сув омборлари лойиҳасини тақдимот қилган, бунда дарё оқимининг бир қисми 210 километрли қувурга бурилиб, Туркистон вилоятининг бошқа ҳудудларига йўлланади. “Чегарасиз дарёлар” фонди директори Александр Колотов “Тўғонлар каскади ва сув омборлари массивини яратиш билан дарё экотизимини йўқ қилиш ва оқимнинг бир қисмини қайтарилмайдиган қилиб тортиб олишдан ҳам ёмонроқ нима бор?” дея савол қўйган.

“Ўзбекистонда Жаҳон мероси ҳудудидан оқиб чиқувчи иккала дарё, яъни Чотқол ва Угом аллақачон тўғонлар билан тўсиб қўйилган. “Чегарасиз дарёлар” ЖФ экспертлари булдозер ва экскаваторлар Угом дарёсини сунъий каналга қамаб ва унга бетондан кўйлак кийдириб, ўзанни вайрон қилаётганини ўз кўзлари билан кўришди. Жами қуввати 5 мегаваттга ҳам бормайдиган учта кичик ГЭС қуриш учун бўлаётган бу ваҳшийликлар натижасида яқин-яқинларгача ушбу тоғ дарёсида яшаб келган ноёб балиқлар қирилиб кетиши мумкин”, дейилади фонд хабарномасида.

Хабарномада “Чегарасиз дарёлар” фонди бош мутахассиси Евгений Симоновнинг “Жаҳон мероси объектларидан қуйи оқимда тўғонлар қуриш лойиҳалари ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда баҳоланиши лозим эди, бироқ Чотқол ва Угомдаги бирон бир лойиҳада ушбу қоидага риоя қилинганига гумоним бор”, деган сўзлари келтирилган.

Мирзиëев Шоввозсойнинг “мартабали меҳмон”лар учун қурилганини тан олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00

ЮНЕСКО маълумотига кўра, Ғарбий Тян-Шан трансчегаравий объект бўлиб, дунёнинг етти энг йирик тоғ тизмаларидан бири бўлмиш Тян-Шан тоғлар тизимининг бир қисмидир. У 2016 йилдан бери ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатида туради. Ҳудуд қатор мевали дарахтлар ватани бўлгани, ўрмон турларининг хилма-хиллиги ҳамда нодир наботот олами билан дунё даражасида аҳамиятга эга.

Форум

XS
SM
MD
LG