Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:05

Авиаҳалокатда 12 киши ҳалок бўлди. 28 декабрь Қозоғистонда мотам куни (ВИДЕО)


Учоқ қулаган жой, Олмаота, 2019 йил 27 декабри.
Учоқ қулаган жой, Олмаота, 2019 йил 27 декабри.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида 27 декабрь тонгида Bek Air авиаширкатига қарашли учоқ қулаб тушди. Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига кўра, 12 киши, шу жумладан учоқ командири ҳалок бўлган, 49 киши тан жароҳати олган. 28 декабрь Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди.​

Олмаота аэропорти маълумотига кўра, Олмаотадан Нур-Султонга йўл олган учоқ маҳаллий вақт билан соат 7 дан 5 дақиқа ўтганда ҳавога кўтарилган ва тез орада радардан йўқолган.Учоқ ичида, аэропорт матбуот хизмати маълумотига кўра, 95 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

“Bek Air авиаширкати учоғи аэродром ташқарисида қулаб тушган. Учоқдагилар орасида тирик қолганлар бор. Ҳодиса жойида тезкор хизматлар ишлаяпти”, дейилади аэропорт матбуот хизмати хабарномасида.

Аввалроқ учоқ Олмаота вилоятининг Талғар туманидаги Гулдала қишлоғи атрофида ҳалокатга учрагани хабар қилинган. Озодликнинг қозоқ хизмати мухбирига кўра, учоқ парвоз йўлагидан бир километр нарида – Гулдала қишлоғи яқинида қулаган. Қулаш натижасида икки қаватли уйга шикаст етган.

Олмаота шаҳри яқинида учоқ қулаб тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:55 0:00

Ҳодиса жойида бўлган тезкор хизмат ходимлари ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони ҳақида маълумот бермаяптилар.Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига кўра, 12 киши, шу жумладан учоқ командири ҳалок бўлган, 49 киши тан жароҳати олган.

“Ҳодиса сабаб ва ҳолатларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Ҳодисага оид ҳолатлар ўрганилгунига қадар бу турдаги учоқлар парвози вақтинча тўхтатилади”, дейилади Қозоғистон Саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги хабарномасида.

28 декабрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан воқеа бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

ИИВ матбуот хизмати маълумотларига қараганда, тезкор-тергов гуруҳи таркиби вазирлик марказий аппарати, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамда ИИВ, Олма-Ота шаҳри ва вилояти транспортдаги полиция департаментининг тажрибали мутахассисларидан тузилган. Воқеа жойи қўриқланмоқда.

XS
SM
MD
LG