Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2019, Тошкент вақти: 21:02

“Қонли супер Ой” – Ойнинг тўла тутилиши кузатилди


Душанба куни эрталаб Ғарбий Европа, Шимолий Африка ҳамда Шимолий Африкада “қонли супер Ой” тутилиши кузатилди. Ой тўлиқ тутилганда Ердаги кузатувчиларга қонли қизил рангда кўринади.

Мазкур ҳодиса шу билан 2021 йилда такрорланади.

Ой тутилиши Ер, Ой ва Қуёш бир қаторга тизилганда кузатилади. Ой тутилишида Ер қуёш нурларини тўсгани учун Ой сатҳига Ер сояси тушади.

Ойнинг қизил рангда кўриниши эса Ер Қуёш нурлари Ойга тўғридан-тўғри етиб боришига халақит бергани ва натижада Ой юзасига ёруғликнинг фақат бир қисми тушишиш билан боғлиқдир. Бу ҳолатни кунботарда уфқ қизаришига қиёслаш мумкин.

Ўтмишда “қонли Ой” даҳшатли ҳодисаларнинг нишонаси эканлигига ишонилган. Аслида эса бу оддий астрономик ҳодиса, холос.

Ой Ерга максимал даражада яқинлашиб, тўла кўринганда “супер Ой” деб номланади. Бундай ҳолатларда ой одатдагидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади.

Январь ойида кузатилган тўлинойлар “бўри ойи” ҳам деб номланади. Айрим Шимолий Америка қабилалари йил бошида итлар тўлинойга қараб увлагани учун январь тўлинойига шундай ном беришган.

Қуёш тутилишидан фарқли ўлароқ, Ой тутилишини ҳимояловчи кўзойнаксиз томоша қилиш мумкин. Қолаверса, бу ҳодисани дурбин ёки телескопсиз кўриш мумкин.

Бу галги Ой тутилиши уч соатча давом этди. Тўлиқ тутилишни эса муайян ҳудуддаги кузатувчилар бир соатча кузатишга муваффақ бўлдилар.

XS
SM
MD
LG