Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:43

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди (ВИДЕО)


19 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Телефон мулоқоти давомида давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:45 0:00

Давлат раҳбарлари Афғонистонни иқтисодий тиклашда уни халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шу маънода Афғонистон Президентининг декабрь ойидаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган муайян лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги келишувларга юксак баҳо берилди.

АҚШ Президенти Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш ва кооперацияни фаоллаштиришга қаратилган, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган очиқ ва конструктив ташқи сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли режаларини биргаликда кўриб чиқиш мақсадида Президент Дональд Трамп Ўзбекистон раҳбарига АҚШга расмий ташриф билан боришни таклиф этди.

XS
SM
MD
LG