Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:52

Жаримага тортилган диний блогер давлат сиëсатини қўллашини билдирди


Ижтимоий тармоқларда Саъдуллох Абдул-Карим номи билан диний тарғибот олиб борган асакалик 25 яшар Сайдулло Абдуллажонов 6 сентябрь куни facebookдаги ўз саҳифасида ҳукуматнинг дин борасидаги “сиëсатини тўғри” деб билиши ва уни “қўллаб-қувватлашини” билдирди.

Озодлик Абдуллажоновнинг яқинлари билан суҳбат асносида бу “эътирофнинг уни ўзи ëзиб тармоқда эълон қилганини” тасдиқлади.

"Тушунтириш хати”, деб номланган бу “эътироф”дан маълум бўлишича¸ Абдуллажонов билан жорий йилнинг 6 сентябрида Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасида профилактик суҳбат ўтказилган.

“Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифамда кескин резонанс ҳосил қилганимдан афсусдаман. Мутасаддиларнинг умумий хулосасига биноан менга нисбатан жазо сифатида э.к.и.ҳ.нинг (энг кам иш ҳақи - таҳр.) бир ярим баробаридаги жарима ва 360 соатлик мажбурий меҳнат тайинланганидан хабардорман. Агар яна бир бор ижтимоий тармоқларда кенг кўламли резонанс уюштиришга уринсам менга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилдим”, дейилади Саъдуллох Абдул-Каримнинг facebookда эълон қилинган “тушунтириш хати”да.

Facebook блоггерининг тилxати
Facebook блоггерининг тилxати

Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Абдуллажоновнинг яқинларига кўра¸ у 2016 йилда Тошкент Ислом Университети қошидаги курсларда таълим олган пайтдан бошлаб “facebookда диний насиҳатлар қилишга кучлироқ киришган:

- Лекин у давлат сиëсатини танқид қилмасди. Ҳатто кириб кўрсангиз facebookдаги саҳифасида “Яшасин Ислом Каримов” деб ëзиб қўйибди. У кўпроқ кофирларга қарши ëзиб юрди¸ - деди Абдуллажоновнинг яқинларидан бири.

Жаримага тортилган диний фаол давлат сиëсатини қўллашини билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00

Андижон вилоят Асака шаҳар ИИБнинг ўзини "профилактика бўлими инспектори", деб таништирган мулозимга кўра, “Абдуллажонов 2011 йил июнидан то 2018 йилгача facebookдаги ўз саҳифасида диний адоват қўзғовчи матнларни мунтазам қўйиб борган”

- Мониторинг ҳужжати билан танишдим. Абдуллажонов Сайдулло Абдукарим ўғли интернет тармоғида Тошкент шаҳар Бош имом ҳатиби бўлиб ишлаган, ҳозирда марҳум Анвар Қори Турсуновни “ифлос" деб ва бошқа тилга олиб бўлмайдиган жумлалар билан ҳақорат қилган. Шунингдек, у Наманган имом ҳатибини “ҳезалак¸ қанжиқ" ва яна одоб юзасидан айтиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган¸ - деди профилактика инспектори Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Инспекторга кўра¸ Абдуллажанов ўз айбига иқрор бўлгани учун энг кам иш ҳақининг бир ярим баробари миқдоридаги жарима ва 360 соат мажбурий меҳнат тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортилган.

Абдуллажоновнинг ўзи эълон қилган “тушунтириш” хатида “Социопсихолог тавсиясига биноан ижтимоий соғломлаштириш дарсларига жалб” этилганини ёзди.

Асака шаҳар ИИБ профилактика бўлими инспекторининг айтишича, “ижтимоий соғломлаштириш дарсларида глобал терроризм хавфи ва Сурияда ўлиб кетган ўзбек жангарилари ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш қилинади”.

Абдуллажонов билан бирга исломий курсда ўқиган йигитнинг ишонишича, у жорий йил 31 августдан то 6 сентябрга қадар ҳибсда ушланган.

Аммо бу борада Озодликда расмий маълумот йўқ.

Абдуллажонов ўз “тушунтириш хати"да 6 сентябрь куни ўзига тегишли барча буюмларини яроқли ҳолатда қабул қилиб олганини ëзади ва у билан суҳбат олиб борган ИИБ ходимларига ва мутахассис социопсихологга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ва Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида кескин ëзганларидан “афсусда” эканлигини эътироф қилади.

5 сентябрь куни Абдуллажоновнинг саҳифасида ”Ўзининг диний муросасизлиги билан танилган, ахлоқий нормативларга зид бўлган турли хилдаги маълумотлар тарқатувчи Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Sa’dulloh Abdul-Karim ўз айбига иқрор бўлди.” деган ëзув қўйилган эди.

Абдуллажонов яқинларининг айтишича, у бу ëзувни “айбини енгиллаштириш мақсадида” ўзи қўйган.

Август охирида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида диний мавзуда ëзадиган блогерлар маъмурий жазога тортилгани ҳақида Озодлик ëзган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда танилган тошкентлик блогерлар - Атхам Олимов (Мусанниф Адҳам) ва Зиёдулла Кабиров (Зиёвуддин Раҳим) "милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ва уларга қаршилик кўрсатишда айбдор деб топилган".

XS
SM
MD
LG