Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:03

“Онкологик дорилар 100% импорт қилинмоқда, лекин аҳвол 1-2 йилда кескин ўзгаради”


Профессор Рустам Нуриддинов.

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ бемор онкологик касалликлар бўйича ҳисобда туради. Бу маълумот мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтида 26 июль куни эълон қилинган хабардан олинди.

Хабардан маълум бўлишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Беларусь Республикасининг “Белфармпром” холдинг компанияси билан Ўзбекистонда онкологияда қўлланиладиган замонавий тиббий препаратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишувга эришган.

“Яна бир муҳим лойиҳа – гемодиализ буюмлари ва сарфлаш материаллари ишлаб чиқариш борасидаги келишув бўлди. Гемодиализ – буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, буйрак хасталигига чалинган беморлар ҳаётини асрашда бу усул муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда мамлакатимизда бу хизмат йўлга қўйилган ва замон талабидан келиб чиқиб такомиллаштириляпти”, дейилган Вазирлик Ахборот хизмати хабарида.

Бу янгиликни ҳамда умуман мамлакат дори бозоридаги жорий вазиятни шарҳлаб беришни Озодлик “RigandFarmsintez” Ўзбекистон-Латвия қўшма корхонаси бош директори, кимё фанлари доктори, профессор Рустам Нуриддиновдан илтимос қилди.

Доктор Нуриддиновнинг айтишича, шу кунда Ўзбекистонда саратонга қарши биронта ҳам номда дори ишлаб чиқарилмайди. Бу касалликка қарши барча воситалар чет давлатлардан келтирилмоқда.

Лекин аҳвол яқин келажакда ўзгариши-ўнгланиши мумкин. Чунки вазирлик белоруслар билан қурмоқчи бўлаётган заводдан ташқари яна бир фармзаводни, суҳбатдошимизнинг айтишича, у бошқараётган “RigandFarmsintez” қўшма корхонаси ҳам қурмоқчи.

Профессор Рустам Нуриддинов: Онкологик дорилар Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:31 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG