Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2019, Тошкент вақти: 12:38

Асли ўзбекистонлик Франция ватандоши Тошкентда ҳибсга олинди


Тошкентда ҳибсга олинган Раҳмат Турон

Асли ўзбекистонлик Франция ватандоши, 32 яшар Раҳмат Санақулович Турон Париждаги Ўзбекистон элчихонасидан олинган туристик виза билан Ўзбекистонга келиб¸ қайтаëтган пайтда қўлга олинди.

Уни Тошкент аэропортида 4 январь куни кузатиб қўйган қариндошининг Озодликка айтишича, “Раҳмат Санақулович чегарадан ўтиш пайтида ДХХ тарафидан қўлга олинганлигини телефонда овозли мактуб тарзида юборган” .

Озодликда бу овозли мактуб мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг Тошкент аэропортидаги бўлими вакилининг Озодликкка билдиришича, “1987 йилнинг 11 майида Қашқадарë вилоят, Муборак туманида туғилган Тўраев Раҳматилла Санақулович Ўзбекистон Жиноят кодексининг 243- моддасиlf (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 223-моддасида (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда. Гумондор максимум 48 соат давомида Транспорт прокуратураси тергов изоляторида сақланади”.

Раҳмат Турон яқинларининг Озодликка билдиришича¸ бу воқеа ҳақида Франциянинг Тошкентдаги элчихонасига хабар берилган.

Уйланиш учун келган эди

Раҳмат Туроннинг Озодлик билан гаплашган, исми айтилишини истамаган қариндошига кўра¸ у уйланиш мақсадида Ўзбекистонга келган:

- Жиззахлик 23 яшар қизга уйланиш учун яхши ниятда ўтган йилнинг 9 сентябрида Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасида 30 кунлик виза олган эди. Ана шундан кейин 26 декабрь куни келди. Тошкент аэропортида ҳеч муаммосиз ўтди. Уч кунлик регистрация ҳам қилинди. Бемалол юрди. Унаштириш маросимини ўтказди. ЗАГСга ариза берди. Аммо кетаëтганда муаммо бўлди.

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси берган виза
Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси берган виза

Қариндошининг яна айтишича¸ Раҳмат Туронга у Қашқадарë вилоят ИИБ томонидан қидирувга берилгани 4 январь куни билдирилган.

Шарҳларни кўринг (13)

XS
SM
MD
LG