Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:13

Ғофур Раҳимов номзоди AIBA президентлигига кўрсатилди


Раҳимов жорий йил июнигача Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “қидирувдаги шахслар” рўйхатида бўлган

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғафур Раҳимов ва ташкилот вице-президенти Серик Қонақбаевлар номзоди AIBA президентлигига кўрсатилди. Бу хақда Россия бокс Федерацияси бош котиби Умар Кремлевга таяниб, ТАСС хабар қилди.

AIBA президентлиги учун ариза бериш муддати 23 сентябрь куни ниҳоясига етди. Ташкилот раҳбари сайланадиган AIBA Конгресси 2-3 ноябрь кунлари Москвада бўлиб ўтади. «Ғафур Раҳимов ва Серик Қонақбаевлар номзоди кўрсатилди», – деган Кремлев.

Бундан аввал Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Раҳимовга мурожаат қилиб ўз номзодини президентликка кўрсатмасликни сўраган эди. Агар номзоди кўрсатилгудек бўлса, Олимпиада ўйинлари дастурида бокснинг сақланиб қолиши борасида ХОҚ қабул қиладиган қарорга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди. АҚШ Молия вазирлигининг хориж активлари устидан назорат Департаменти Ўзбекистондаги бош жиноятчи сифатида Раҳимовни санкциялар рўйхатига киритди. Шунингдек Молия вазирлиги Раҳимовни АҚШ долларида молиявий амалиёт ўтказишни тақиқлади.

ХОҚ боксни 2020 йилги Олимпиада ўйинлари дастурида сақлаб қолиш билан боғлиқ масалани ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ташкилот ижроия қўмитасининг мажлисида кўриб чиқади.

Айни дамда, февраль ойидан бери ХОҚ AIBAга нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу қарор Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ХОҚ ижроия қўмитаси мажлисида қабул қилинган эди. ХОҚни бошқарув, молия ва аксилдопинг борасидаги AIBA ҳисоботи қониқтирмади. AIBAсобиқ раҳбари Чинг Куо Ву истеъфога чиқди, унинг вазифасини бажариб туриш Раҳимовга юклатилди.

Шу йилнинг июли ўрталарида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Ғафур Раҳимовни қидирувда бўлган шахслар рўйхатидан чиқарди. 27 июль куни Раҳимов Тошкентга келди ва Ўзбекистон миллий Олипия қўмитаси раҳбарияти билан учрашди.

XS
SM
MD
LG