Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 01:59

OzodDayjest: Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи қанча эканлиги айтилди


Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан республикада ўртача ойлик даромад 1 млн 346 минг сўмдир.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда 14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда маълум қилинган.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада ўртача ойлик даромади 1 млн 346 минг сўмни (166,31 АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,3 фоизга ўсганини англатади.

(Озодликдан: Президент Ислом Каримов 2010 йилнинг августида ўзбекистонликлар йил охиригача ўртача 500 АҚШ долларидан маош олади, деб ваъда қилган эди)

Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов бошқа рақамларни ҳам келтирган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра, 1,3 млн ўзбекистонлик хорижий мамлакатларда яшаб, ишлаяпти.

Ўзбекистонда бугунги кунда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида истиқомат қилади. Вилоятда 3,7 млн киши яшайди. Иккинчи ўриндаги Фарғона вилояти 3,6 млн киши, Қашқадарё вилояти 3,1 млн фуқарога эга.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида жами 5421 та корхона фаолият юритса, шундан 3045 таси қўшма корхоналар, 2376 таси хорижий капитал ҳисобига барпо этилган корхоналардир. Бунда асосан, Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия давлатлари сармоядорлари етакчи ҳисобланади.

Ўзбекистон экспорт таркибининг 14,3 фоизини энергия манбалари, 6,3 фоизини қора ва рангли металлургия, 6,5 фоизини кимё саноати маҳсулотлари, 6,5 фоизини озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ташкил этади. 3,4 фоизи пахта, 2,6 фоизи машина ва ускуналардан иборат.

Ўзбекистонда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ва 4,5 млн.дан ортиқ деҳқон ёрдамчи хўжаликлари фаолият юритиб келади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG