Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:19

Ўзбекистонда 9 қаватли домларда газ печка қуришга рухсат берилди


Ўзбекистон республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига - ШНҚ 2.08.01-05 “Турар жой бинолари”га ўзгартиришлар киритди.

Бу ҳақда хабар қилган Norma.uz сайтига кўра, турар жой биноларида 9- қаватгача (9-қават ҳам) газсимон ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонлари ўрнатишга рухсат берилган.

Илгари бунга фақат 5 қаватгача йўл қўйиларди. Илгаригидек, қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонлари 2 қаватгачагина (2-қават ҳам) биноларда рухсат берилади.

Бундан ташқари, ётоқхоналарда нафақат пишириш учун электр плиталар, балки қаттиқ ёнилғида ишлайдиган плиталар 2 қаватгача (2-қават ҳам) биноларда, шунингдек газ плиталари (10 қаватгача, 10-қават ҳам) ўрнатишга рухсат берилди.

XS
SM
MD
LG